Генерал Саломий: душманларнинг ёвузлик ҳаракталарига қаттиқ жавоб қайтарилади
Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони душманларнинг босқинчи ва бузғунчи ҳаракатларига жавоб берилишини маълум қилди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий Теҳронда бўлиб ўтган 13-обон марши арафасида зўравон қудратларга қарши курашда халқнинг кенг -қамровли қатнашишига тўхталиб, бугун бутун дунё кўраёган нарса Эроннинг муҳтарам халқининг кенг ва эҳтиросли ҳозирлигидир деб эълон қилди.
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони шунингдек, Исломий Эрон ёшлари ҳамон ўз инқилоби тарафидан туриб мағрур фронт олдида қатъий ва кучли. Одамлар қасос олишга чақирмоқда ва душманларимиз қасос олишини жуда яхши билишади деб таъкидлади.
У сўзларига бошқа қисмида Эрон халқи саҳнада ва бизнинг инқилобимиз хавфи йўқ, чунки Исломий Эрон душманлари халққа қарши қилган ҳаракатларининг натижаларида ҳафсаласи пир бўлди.ва ноумид бўлди деб изоҳлади.
Генерал Ҳусейн Саломий шунингдек Эрондаги тартибсизликларга қарши курашда халқнинг талаблари ҳақида гапириб, бундай ҳодисаларнинг сабаблари ва илдизларига эътибор қаратиб аралашув ва ёвузликка ундайдиган чораларга жавоб бериш керак деб аниқлик киритди.