ноябр 06, 2022 11:38 Asia/Tashkent
  • БМТ Низомини ҳимоя қилиш дўстлар гуруҳи: баъзи давлатларнинг Хавфсизлик кенгашидан восита сифатида фойдаланиши БМТ низомига зид
    БМТ Низомини ҳимоя қилиш дўстлар гуруҳи: баъзи давлатларнинг Хавфсизлик кенгашидан восита сифатида фойдаланиши БМТ низомига зид

БМТ Низомини ҳимоя қилиш дўстлар гуруҳи, айрим давлатларнинг " БМТ, айниқса Хавфсизлик кенгашидан айрим мустақил давлатлар жумладан Эрон Ислом жумҳуриятининг ички ишларига аралашиш мақсадида абзал сифатида фойдаланётганидан хавотир билдириб, бу ҳаракатни БМТ Низомига зид эканлигини эълон қилдилар.

Кеча БМТ Низомини ҳимоя қилиш дўстар гуруҳининг биринчи йиғилиши, Теҳронда аъзо давлатлар вазир ўринбосарлари, вакиллари, элчилари ва махсус намояндалари иштирокида бўлиб ўтди.

БМТ Уставининг дўстлар гуруҳи  2021 йилда 19 давлат жумладан Эрн Ислом республикаси иштирокида БМТ Низомининг устунлиги ва ҳақиқийлигини сақлаш, илгари суриш ва ҳимоя қилиш мақсадида тузилган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ Низомини ҳимоя қилиш Дўстлари гуруҳи йиғилишининг сўнгги баёнотида,  икки томонлама стандартлар, танланган ёндашувлар ва ёки БМТ Низоми қоидаларини мослашувчан ва ўз ўзидан изчил тақдим қилиш билан бирга, шубҳали характердаги сиёсий мақсадларни илгари суриш, халқрао  қонун устуворлигини очиқчасига ҳақорат қилиш ва жамоат манфаатларини менсимаслик,БМТга аъзо давлатлар умумий манфаатларини кўрмаганга олиш бу глобал ҳужжатнинг умумийлиги ва ҳаққийлигига асосий таҳдидлардан бири сифатида белгиланган.

Баёнот давомида, шунингдек, бугунги кунда дунёда кечаётган кўп қиррали инқироз, айниқса экологик муаммолар, озиқ-овқат, энергетика, иқтисодий ва молиявий жиҳатлар эътиборга олингган ва биз бу инқирозларнинг ечими БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларига асосланган жамоавий  стратегиялар ва қтаъий ҳаракатларини қабул қилишдир деб таъкидлаймиз деб келтирилган.

БМТ Низомини ҳимоя қилиш дўстлар гуруҳи йиғилишининг сўнггида чиқарилгана баёнотда шунингдек принсипал ва тарахий позицияларимиздан келиб чиқиб, биз Фаластиннинг қонуний ишига қатъий содиқлигимизни, ҳамда қаҳрамон Фаластин халқининг ажралмас ҳуқуқлари, эркинлиги ва адолатига эришиш йўлидаги тинимсиз курашда собит бирдамлигимизни таъкидлаймиз деб маълум қилинган.

 

Ёрлиқ