Пляж футболи бўйича 2022 қитъалараро кубогида Эрон ҳақли равишда қаҳрамон бўлди
Эрон Ислом республикаси терма жамоаси пляж футболи бўйича қитъалараро кубогининг сўнгги баҳсида Бразилияни мағлуб этиб чемпионликни қўлга киритди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, пляж футболи бўйича БАА-2022 қитъалараро кубоги финал босқичда Эрон терма жамоаси Бразилия билан тўқнаш келди ва бу термани 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва бу турнир чемпиони бўлди.
Эрон тема жамоаси бу ғалаба билан Россия терма жамоаси билан бирга тўртта унвонга эга бўлган Қитъаларао кубок жамоаси ҳисобланади.
Эроннинг голларига финал баҳсида Муҳаммад Аҳмадзода ва Муваҳҳид Муҳаммадпур муаллифлик қилди. Рейтинг ўйинида БАА ва Парагвай терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди ва Парагвай 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб бу мусобақанинг 3 -совринига эга бўлди.
Мусобақа якунида Эрон Ислом республикаси, Бразилия, Парагвай ва БАА терма жамоалари мос равишда биринчи ва тўртинчи ўринларини қўлга киритди.
Эрон Ислом Республикаси президенти шунингдек Эроннинг пляж футболи миллий терма жамоасини қитъаларао кубогидаги ғалаба билан табриклар экан, буни Эрооннинг халқаро спорт майдонларида яна бир куч-қудрат намойиши сифатида баҳолади.