Эрон футбол термаси юлдузи ЖЧ-2022 нинг энг кучли уччинчи ҳужумчисига айланди
Эроннинг футбол бўйича терма жамоаси юлдузи 2022-йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг энг кучли ва хавфли уччинчи ҳужумчи деб топилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтиниг хабар қилишича, АҚШлик журналисти Зач Лоуи 2022 йилги ЖЧда иштирок этган энг яхши тўпурарларни уларнинг клублари билан бирга таништирди.
Бу рейтингда Эрон терма жамоаси юлдузи ва Португалиянинг " Порту" клуби аъзоси Меҳди Торумий 2022-йилда 29 та гол уриб, 2022-йилги Қартар Жаҳон чемпионатида қатнашган энг яхши тўпурар уччинчи ўринни эгаллади.
Рейингда Франция терма жамоасининг амалдаги юлдузи Килиан Мбапе 42 та гол уриб 2022 йилги ЖЧнинг энг хавфли ва яхши ҳужумчиси деб топилди.
" Бавария" клубининг собиқ футболчиси ва ҳозирги " Барселона" юлдузи Роберт Левандовский 28 та гол уриб, Меҳди Торумийдан юқори бўлиб иккинчи ўринда қолди.
Эронлик футбол термаси рақибларидан бўлган Британия терма жамоаси капитани Гарри Кейин ҳам 28 та гол билан Торумийдан кеийнги ўриндадир.
Бразилия терма жамоасининг юлдузи Неймар 24 гол билан эронлик футбол юлдузидан кам бўлиб бешинчи ўрнини эгаллади.
“Fire España” ахборот сайти тарқатган хабарида Эрон терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтадиган 2022-йилги ЖЧдаги ўрнини гуруҳдан чиқиш учун мос деб баҳолаган.