Қатарнинг Ар-Риён меҳмонхонасида Эрон миллий футбол жамоаси жойлашди
Эроннинг футбол бўйича миллий термаси карвони жорий йил- 2022 йилги ЖЧда қатнашиш учун кеча Қатарга етиб борди ва Дохадаги Ар-Риян меҳмохонасида жойлашди.
Эрон Ислом Республикаси терма жамоаси Қатардаги Жаҳон чемпионатининг /В/ гуруҳида Британия, Уэлс ва АҚШ билан бир гуруҳдан жой олди. Эроннинг илк ўйини 2022-йилнинг 21-ноябр куни Британияга қарши ўтказилади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг футбол бўйича терма жамоаси аъзолари сўнгги машғулоти ўтказиб Олимпик меҳмонхонасида хайрлашув маросими ортидан кеча оқшомида Эрон президенти идорасида Эрон президенти Оятуллоҳ Иброҳим Раисий билан учрашди.
Учрашувдан кейин Кейруш шогирдлари Имом Хумайний /а/ номидаги халқаро аэропортга йўл олди ва Теҳрондан Дохага учиб кетдилар.
Эроннинг футбол бўйича Миллий терма жамоасининг парвози тахминан 3 соат давом этди ва терма жамоаси карвони кеча кечқурун Қатарга етиб борди,
Доха марказида жойлашган Қатарнинг “Al-Ryan” меҳмонхонаси футбол бўйича Эрон миллий терма жамоасининг 2022 йилги чемпионатида истиқомта маҳалли сифатида танланди.