ноябр 17, 2022 13:46 Asia/Tashkent
  • Иршодий: Ғарбнинг эронлик аёлларни ҳимоя қилиш учун ёлғон даъво қилишга ҳожат йўқ
    Иршодий: Ғарбнинг эронлик аёлларни ҳимоя қилиш учун ёлғон даъво қилишга ҳожат йўқ

Эроннинг БМТдаги элчиси ва вакили ўринбосари Эронда инсон ҳуқуқлари аҳволи бўйича резолюция қабул қилинишини қоралар экан, Ғарбнинг эронлик аёлларни ҳимоя қилиш учун ёлғон даъво қилишига ҳожат йўқ деб айтди.

Кеча БМТ Бош Ассамблеясининг 3 -қўмитаси Эрондаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Канада таклиф қилган резолюцияни ёқлаб овоз берди. Эронга қарши бу резолюция 79 та ёқлаб овоз билан маъқулланди 28 давлат қарши чиқди 68 давлат эса бетараф қолди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эроннинг Нью-йоркдаги БМТдаги вакили ўринбосари, Заҳро Иршодий БМТ Бош Ассамблеяси 3-қўмитаси йиғилишда " инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият кун тартиби ва махсус маърузачиларни ҳисоботлари" юзасидан баёнот берди.

У шунингдек Эронга қарши инсон ҳуқуқлари бўйича резолюция асосчиси бўлган давлатлар аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ниқоби остида ўзларининг барча имкониятларидан жумладан нотўғри ва ёлғон маълумотларни тарқатиш, жамоатчилик фикрини қўзғатиш, қўпорувчилик ҳаракатларига тайёргарилк кўриш, шунингдек, террорчи гуруҳларни молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиб тинчликни зўравонликка айлантиришга уринди деб эълон қилди.

Заҳро Иршодий сўзларининг бошқа қисимда, Эронда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга иддао қилган бу резолюия асосчилари узоқ вақтдан бери очиқ иккиюзламачилик, икки томонлама стандартлар ва инсон ҳуқуқларида ўзларини  узоқни кўзламаган кун тартибига кўра воситали фойдаланиш режага эга ва уларнинг ҳеч бири маънавий жиҳатдан эронликларга инсон ҳуқуқлари ҳақида ўз ваъз қилизга лойиқ эмас чунки уларнинг ҳаракталари сўзлари билан зиддир деб изоҳлади.

Эроннинг БМТдаги вакили ўринбосари Канада, АҚШ, Британия, Германия ва Исроил режимининг умумий жиҳати шафқатсизлик, қўполлик, ўзбошимчалик билан ўлдириш, геноцид ва этник тозалаш эканлигини таъкидлади.

Иршодий эронлик аёлларни ақлли, билимли, фидоий ва ватанпарвар сифатида баҳолаб, Эрон аёллари ўз ҳудудларидан тўлиқ хабардор ва ўз талабларини илгари суриш учун ҳукумат билан тинч ва конструктив ҳамкорлик қилишни билади деб хулоса қилди.

Ёрлиқ