Эрон давлати Ироқ шимолидаги террорчиларни қуролсизлантиришни талаб қилмоқда
Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси Эрон Ислом Республикаси давлати Ироқ ҳукумати билан Ироқ шимолидаги сепаратистик гуруҳларнинг штаб-квартиралари ва қароргоҳларини ёпиш ва бу террорчиларни қуролсизлантириш масаласида келишувларни амалга оширишни талаб қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги доимий ваколатхонаси бу ташкилот Хавфсизлик кенгаши аъзоларига Ироқ шимолидаги террорчилар қароргоҳига қарши ҳарбий амалиётлар ўтказиш бўйича Эроннинг позициясини тушунтирувчи мактуб йўллади.
Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси шунингдек Эрон давлати Ироқ ҳукуматининг ушбу мамлакатнинг бутун ҳудуди ва халқаро миқёсида тан олинган чегараларни самарали назорат қилиш масъулиятини таъкидлаб, Ироқ ҳукумати ва Курдистон минтақаси расмийларига Ироқ ҳудудидаги Эронга қарши қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатларни режалаштириш, уларни қўллаб-қувватлаш, ташкил этиш ва амалга ошириш пайида бўлган сепаратистик ва террорчилик гуруҳлар тўғрисида инкор этиб бўлмайдиган ҳужжатлар ва ишончли маълумотлари тақдим этди.
Эроннинг БМТдаги вакили ўз сўзлари Эрон ҳам икки давлатнинг халқаро чегараларида Ироқ ҳарбий чегарачиларини бўлишини зарурлигини таъкидламоқда деб маълум қилди.
Эрон ваколтахонаси ўз баёнтида Ироқ делегацияси бу сўровларга рози бўлган ва бу террорчи гуруҳларни қуролсизлантиришни якунлаш учун муддатни ишлаб чиқиш мажбуриятини ўз зиммасига олган деб қўшимча қилди.
Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси вакили ҳам афсуски бу келишни амалга ошириш учун ҳеч қандай таъсирчан чора кўрилмаган шунинг учун Эрон юқорида тилга олинган келишувнинг бажарилишини қатъий талаб қилади деб эълон қилди.
Эроннинг БМТдаги вакили сўзларининг бошқа қисмида бундай вазиятда Эрон миллий хавфсизлик ва ўз халқини ҳимоя қилиш учун халқаро ҳуқуқ доирасида ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ўзига хос ҳуқуқидан фойдаланишдан бошқа чораси йўқ ва яқинда Ироқнинг Курдистон минтақасида жойлашган террорчи гуруҳларга қарши зарурий ҳарбий операцияларни амалга оширишди ва бу эса пухта режалаштирилган ва террорчилар жойлашган жойларга аниқ қаратилган деб аниқлик киритди.