Эрон ва БАА ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашдилар
Эрон Ислом республикаси ва БАА ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқотида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлаш йўллари юзасидан фикр алмашдилар.
Эрон телерадиокомпаниясмининг ўзбек тилидаги сайтининг ИСНО ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Эрон ва БАА ТИВ раҳбарлари Абдуллоҳиён ва Ол Наҳён Эрон ва БАА ўртасидаги ҳамкорлик имкониятларини икки давлат умумий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда муҳокама қилиб ҳамкорлик қилиш йўлларини ҳамда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашни таъкидладилар.
Ол -Наҳён БААнинг минтақада хавфсизлик ва барқарорликни ўрнатиш учун қўшма иш ва конструктив минтақавий ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш истагини таъкидлади.
Бирлашган Араб Амирликлари ТИВ раҳбари ўз сўзларида умумий манфаатларга эга бўлган сўнгги минтақавий ва глобал муаммолар юзасидан фикр алмашиш орқали мамлакатлар суверенитетини таъминлаш ҳамда халқаро қонунлар ва БМ Низомини қўллаб-қувватлаш бўйча дипломатик саъй -ҳаракатларини фаоллаштириш зарурлигини ҳам маълум қилди.
Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва БАА ТИВ раҳбари Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳён ўтган йилнинг сентбяр ойида Нью-йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида учрашиб ўзаро манфаатли масалаларини муҳокама қилган эди.
Эрон ТИВ раҳбари ўша учрашувда Эроннинг 13-ҳукумати ишга киришганидан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатларини ўсиш тенденциясидан мамнунлигини билдириб, БАА билан турли соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамланишини олқишлади.