Эрон президенти Ироқ Бош вазирини кутиб олди
(last modified Tue, 29 Nov 2022 09:07:07 GMT )
ноябр 29, 2022 14:07 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Ироқ Бош вазирини кутиб олди
    Эрон президенти Ироқ Бош вазирини кутиб олди

Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий Теҳрондаги Саъдобод тарихий- маданий мажмуасида Ироқ Бош вазирини қабул қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Ироқ Бош вазири Muhammad Shia al-Sudaniy бу мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий делегация бошчилигида Эрон расмийлари билан мулоқот қилиш учун Теҳронга келди.

Эрон пойтахти-Теҳрон шаҳридаги Саъдобод маданий комплексида Эрон ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий иштирокида Ал-Судонийни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Расмий кутиб олиш маросими ортидан Иброҳим Раисий ва Муҳаммад Шайёъ Ас-Судоний ўртасидаги икки томонлама музокаралар бошланди ва Эрон ва Ироқ давлатларининг иқтисодий ва сиёсий делегациялари ўзаро ва минтақавий масалалар ва ҳамкорликларни ҳам муҳокама қилди.

Бу эса Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шайёъ Ас-Судонийнинг бош вазир лавозимини эгаллаганидан кейин Теҳронга уюштирган илк сафаридир.