Ироқлик эксперт: Аззайдийнинг Теҳронга сафари, минтақавий иштирокларни хилмахиллаштирҳда муҳим қадамдир
Ироқ иқтисодий таҳлилчиси, Ироқ Бош вазирининг Теҳронга сафари жараёнида Ироқ ва Эрон ӯртасида имзоланган келишувларга ишора қилиб, таъкидладики, бу сафар минтақадаги иқтисодий иштирокларни кенгайтириш ва хилмахидлаҳтириҳда муҳим одимдир.
ИРНАга таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ироқлик иқтисодий эксперти, Босем Дамил Антавон, Ироқ бош вазирининг Эронга сафарига тӯхталиб, келишувлар ва ҳамкорлик ҳуджатларни имзолаш учун Теҳронга қилган сафари, минтақавий ва Халқаро иқтисодий иштирокларни кенгайтришда Ироқ учун муҳим қадамдир, деб изоҳлади.Антавон қӯшимча қилиб айтдики, Ироққа борадиган кӯплаб эронлик зиёратчилар, Бағдод ва Теҳрон ӯртасидаги алоқалар ва ришталарни янада мустаҳкамданишининг нишонасидир Эрон эса Ироқ билан узоқ чегара ва қӯшма минтақага эга дӯст ва қӯшни давлатдир.
Бундан ташқари Ироққа нисбатан ижобий позитсияга эга ва инқироз даврасида Ироқ давлатини ҳимоя қилган ва қӯллаб- қувватлаган.Ироқнинг иқтисодий ишлар эксперти, деди: АҚШ бундан олдин, Ироқ ва Эрон ӯртасида имзоланган бир нечта келишувларнинг ижро этилишига тӯсқинлик яратишга уринганди. Ироқ йирик манбалар ва бойликка эгадир ва ӯз иқтисодий ривожланиши учун яхши шерикларни сайлаши ва айни пайтда, иқтисодий келишувларни хорижийбосимлар ва аралашувлардан сақлаб қолиши керак.Ироқ Бош вазири Али Фолеҳ Аззайдий ва уни ҳамроҳлик қилган олий мартабали делегатсиянинг Теҳронга сафари жараёнида, икки мамлакат етакчилари иштиркида, Эрон ва Ироқ ӯртасида 4 ҳамкорлик ва келишув меморандум ни имзоладилар.