ноябр 30, 2022 11:20 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари Ироқ Бош вазирини қабул қилганида: Ироқ тараққиёти душманлари қаршисида туришингиз зарур
    Инқилоб Раҳбари Ироқ Бош вазирини қабул қилганида: Ироқ тараққиёти душманлари қаршисида туришингиз зарур

Эрон Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Теҳронда Ироқ Бош вазири қабул қилганида Ироқ тараққиётининг душманлари борлигини таъкидлаб, ИШИД террорчи гуруҳининг катта ва ҳалокатли хавфига қарши курашда ғайратли ва ёш кучларга таяниб душман иродасига қарши мустаҳкам туришингиз керак деб айтдилар.

Инқилоб раҳбари идорасининг матбуо котиби хизмати сайтиниг хабар қилишича, кеча оқшом Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Теҳронда Ироқ Бош вазири ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганида,  Ироқни табиий ва инсоний ресурслар, ҳамда маданий, тарахий ва цивилизаця жиҳатидан минтақадаги энг яхши араб давлати сифатида баҳолаб, афсуски бундай заминга қарамай, Ироқ ҳалигача ўзининг юксак ва ҳақиқий мавқеига эриша олгани йўқ ва Жаноби олийлари ҳузурида Ироқ тараққиёт ва ўзининг ҳақиқий мавқеига эришади деган умиддамиз деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб раҳбари Ироқнинг тараққиёти ва унинг юксак ва ҳақиқий мавқеига етиши Эрон Ислм Респуликаси манфаатидадир деб қайд этдилар.

Ул Зот  Ироқнинг ҳақиқий мавқеига эришиш учун зарур бўлган асосий шартларидан бири Ироқ ичидаги тўпламларнинг уйғунлиги ва бирлигини санаб ўтиб бу ривожланишнинг яна бир талаби Ироқнинг ёш ва ҳаракатчан кучларидан максимал даражада фойдаланишдир деб таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий сўзларининг бошқа қисимда, Ироқ Бош вазирининг конституцияга асосан биз ҳеч бир партияга Эрон хавфсизлигини бузиш учун Ироқ ҳудудларидан фойдаланишга рухсат бермаймиз деган сўзларига ҳам тўхталиб, афсуски бу Ироқнинг айрим ҳудудларида содир бўлмоқда ва ягона ечим Ироқ марказий ҳукумати ўз ваколатларини ўша ҳудудларга ҳам кенгайтиришдир. Албатта Ироқ хавфсизлиги борасидаги фикримиз шуки агар бирор томон Ироқ хавфсизлигини бузиш ниятида бўлса, биз унинг олдида кўксимизни қолқон қилиб Ироқни ҳимоя қиламиз деб эълон қилдилар.

Ислом Инқилоби оилй раҳнамоси" Ироқ хавфсизлиги Эрон хавфсизиги" эканлиги ҳамда худди Эрон хавфсизлиги ҳам Ироқ хавфсизлигига таъсир қилишини эслатиб,  Ироқ Бош вазирининг Теҳрондаги бугунги музокараларига ҳам ишора қилиб, олдинги даврларда яхши музокаралар ва келишувлар олиб борилди, лекин ҳаракат босқичига етиб бўлмади . Шунинг учну биз барча тушунчалар, айниқса иқтисодий ҳамкорлик, товар айирбошлаш ва темир йўл алоқаси соҳасида ҳаракат қилишимиз керак деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ