Эрон ички ишлар вазири жаҳон мусулмонларини терроризм қаршисида бирлашишга чақирди
Эрон ички ишлар вазири терроризм ва экстремизмга қарши кураш олиб бориш учун минтақа мусулмонлари ўртасида бирлик ва ваҳдатни кучайтиришни таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон ички ишлар вазири Алиризо Раҳмоний Фазлий Теҳрон шаҳрида Ироқ Курдистонининг Меҳаний уюшмаси сиёсий идораси раиси вазифасини бажаурувчи Мулло Бахтиёр билан учрашганида, бутун жаҳон мусулмонларини ҳимоя қилиш ва қўллаб қувватлаш Эрон ислом жумҳуриятининг вазифаларидандир деб қўшимча қилди.
Эрон ички ишлар вазири ўз сўзларида Эрон давлати ироқликларни хавфсизлик ва осоишталикка қўл топишлари учун бор куч- қудрати билан уларга ёрдам беришга тайёрдир деб аниқлик киритди.
У шунингдек Эрон ва Ироқ ўртасидаги алоқаларни ривожланиб бораётганлигини таъкидлаб, Эрннинг чегара минтақалари маъсулларига қўшний мамлакаталарнинг Эрон билан чегарадош минтақалар билан ҳамкорилкларни кенгайтириш вазифаси топширилган деб айтди.
Ироқ Курдистонининг Меҳаний уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Мулло Бахтиёр ҳам турли тармоқларда Эрон ва Ироқ Курдистони минтақаси ҳамкорликларини кенагайтириш зарурлигини таъкидлади.