декабр 06, 2022 15:24 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон элчиси: Эрон шимол-жануб коридорининг асосий пирамидасидир
    Ҳиндистон элчиси: Эрон шимол-жануб коридорининг асосий пирамидасидир

Ҳиндистоннинг Эрон Ислом республикасидаги элчиси Эрон шимол-жануб коридорининг асосий пирамидаси эканлигини таъкидлаб, Ҳиндистон Бош вазири Марказий Осиё давлатларижа Чобаҳор порти имкониятларидан фойдаланиши учун бу давлат билан ҳамкорлик қилишни сўради.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ҳиндистоннинг Эрондаги элчиси Гадом Дармендра,  шимол-жануби халқаро транспорт йўлаги Ҳинистон-Эрон муносабатларни тартибга солувчи муҳим йўналиш бўлиб  бу икки давлат юқори мансабдор шахслари дастурининг устувор йўналишарида алоҳида эътибор қаратмоқда деб таъкидлади.

Dharmendra ўз сўзларида Шимол-жануб халқаро транспорт йўлаги Ҳиндистоннинг қўшинлари билан муносабатлари ва алоқаларни чуқурлаштириш учун тарихий имконият яратади. Шимол-жануб халқаро транспорт йўлаги кўп моддали транзит йўналиши бўлиб, унда Эрон таянч ва асосий дастак ролини ўйнайди деб аниқлик киритди.

Ҳиндистоннинг ушбу дипломатига кўра Шимол-жануб коридори Ҳиндистон,  ASEAN/ океания/ ва Шарқий Осиё каби муҳим иқтисодиётларни Марказий Осиё, Кавказ, Россия ва Шарқий Европа билан боғлайди.

" Шимол -жануб" коридори, Сувайш канали орқали юк ташишнинг 16 минг километрлик масофасини 7 минг километрлик йўналишга алмаштирди бу эса юкларни белгиланган манзилга етказиш вақтини транспорт харажатларини  40 фтзга ва манзилга етказишига қадар 30 фоизга қиқаришга олиб келади.

Уммон денгизи соҳилида жойлашган Эроннинг Чобаҳор эркин зонаси Ҳинд океани ва Форс кўрфази, Ғарбий ва Марказий Осиё, ҳамда Кавказ ва Европа ўртасида хавфсиз ва қисқа йўналиш яратади.

Шу асосда Ҳиндистон ҳукумати олдинроқ Чобаҳор портини Мумайни Москва билан боғловчи " Шимол-жануб" халқаро транспорт коридорига киритишни сўраган эди.

Ёрлиқ