Ирвоний: Афғонистондаги ҳозирги вазият жуда мураккаб ва қийиндир
(last modified Wed, 21 Dec 2022 07:52:38 GMT )
декабр 21, 2022 12:52 Asia/Tashkent
  • Ирвоний: Афғонистондаги ҳозирги вазият жуда мураккаб ва қийиндир
    Ирвоний: Афғонистондаги ҳозирги вазият жуда мураккаб ва қийиндир

Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирвоний БМТ саъй-ҳаракатларига қарамай, Афғонистондаги ҳозирги вазият қийин деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Респибликасининг БМТдаги вакили Саъид Ирвоний кеча Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Афғонистондаги вазият ҳақида БМТ Бош котиби Антонио Гутеррешнинг бу мамлакат ҳақидаги яқинда эълон қилган ҳисоботига таянган ҳолда ҳисоботда  2023-йилда 28,3  миллион афғонистонлик инсонпарвалик ёрдами ва қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган ва бу кўрсаткич  2022-йилда 24,4 миллион ва  2021- йил бошида  18,4 миллион бўлганини кўрсатди деб қўшимча қилди.

Эроннинг БМТдаги вакили ва элчиси, афсуки АҚШ ўзининг Афғонистондан масъулиятсиз чиқиб кетгани учун жавобгарликни ўз зиммасига олиш ўрнига  ўзининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини оқлаш мақсадида ёлғон ва асоссиз сабабларга мурожаат қилди жумладан Афғонистон халқнинг иқтисодини қайта тиклаш чун муҳим бўлган мулкларни ва активларни музлатиш давом этмоқда деб эълон қилди.

Унга кўра, Эрон  40 йилдан ортиқ вақтдан бери халқаро ҳамжамиятнинг озгина қўллаб -қувватлагани ва АҚШнинг ғайриинсоний санкцияларига қарамай, Эронда яшаб келаётган афғонистонликларга саховатпешалик билан керакли ёрдамни кўрсатган деб аниқлик киритди.

Ировоинй шунингдек ИШИДнинг Афғонистонда фаол бўлганига тўхталиб, Афғонистонда ИШИД ва Ал-Қоида террорчи гуруҳларга  алоқадор гуруҳланинг мавжудлиги Афғонистон, унга қўшни давлатлар ва бутун минтақа тинчлиги ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётганини ҳам таъкидлади.

Эроннинг ушбу етакчи дипломати ўз сўзларида, агар халқаро ҳамжаият Афғонистоннинг иқтисодий тикланишини қўллаб-қувватлашда давом этмаса, мавжуд вазият экстремистлар, террорчилар ва гиёҳванд моддалар  савдоси билан шуғулланувчи шахслар ўз террорчилик мақсадларини амалга ошириш учун заиф одамларни ёллаши ва улардан фойдаланиши мумкин бўлган заиф муҳитни юзага келтириши мумкин деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ