Эронлик ёш боксчи дунёдаги энг тез бокс бўйича рекорд ўрнатди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i78602-Эронлик_ёш_боксчи_дунёдаги_энг_тез_бокс_бўйича_рекорд_ўрнатди
Эронлик ёш боксчи Меҳрон Ниёзий дунёдаги энг тез бокс бўйича рекорд ўрнатди.
(last modified 2022-12-24T07:09:20+00:00 )
декабр 24, 2022 12:03 Asia/Tashkent
  • Эронлик ёш боксчи дунёдаги энг тез бокс бўйича рекорд ўрнатди
    Эронлик ёш боксчи дунёдаги энг тез бокс бўйича рекорд ўрнатди

Эронлик ёш боксчи Меҳрон Ниёзий дунёдаги энг тез бокс бўйича рекорд ўрнатди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, қадимий Ялда кечаси билан бир вақтда эронлик ёш “Меҳран Ниёзий” энг тез бокс бўйича Гиннес рекордини ўзгартиришга ва бу унвонни ўз номига расмийлаштиришга муваффақ бўлган.

Эронлик Курдистонлик ёш боксчи 60 сония ичида 414 та тўғридан-тўғри зарбани қайд этиб, бошқа бир эронлик боксчининг Гиннес рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

Дақиқада 403 зарба билан дунёдаги энг тезкор бокс рекорди аввалроқ Эроннинг Лорестан шаҳридан боксчи Юсуф Иманига тегишли бўлиб, ўтган йили ўз номини Гиннеснинг рекордлар китобига киритган эди. Бунгача словакиялик спортчи 334 та тўғри зарбаси билан ўз номини жаҳон рекордлари китобига киритган эди.