Форс Кўрфази, барча асрларда қадимий ва абадий номдир
Эрон футбол федерацияси Араб миллатлари кубоги мусобақарида Форс кўрфази тарихий унвон ўрнига сохта ном қўллагани учун ФИФАга норозилик билдирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон футбол федерацияси Араб миллатлар кубоги мусобақаларида Форс Кўрфазининг тарихий номи ўрнига сохта ном қўлланишини кузатиб тарқатган баёнотида, Форс Кўрфазини чуқур тушунчаларини таъкидлаган ҳолда Эрон футбол жамоатчилиги ва халқнинг Бутунжаҳон футбол федерациясига расмий норозилигини эълон қилган.
Баёнода келтирилишча. Форс Кўрфази ўзига хос ва тарихий ном бўлиб узоқ йиллар давомида барча тилларда ва жаҳон адабиётида доимий равишда қўлланилган. Қадимий хариталар ва тарихий хариталарни ўз ичига олган атласларда эса бу ном билан тўлиқ тилга олинган.
Эрон футбол федерацияси, келгуси йилларда халқаро одатларга зид бўлган нотўғри жараёнларни тузатиш учун тегишли ҳужжатларнинг ҳаққи ва ишончли ёзувларини ФИФАга юборади.