Январ 08, 2023 11:15 Asia/Tashkent
  • Боқирий: АҚШ террорчиларини минтақадан чиқариб юбориш ва шаҳид Сулаймонийнинг террор омилларини жазолаш иши ёпилмаган
    Боқирий: АҚШ террорчиларини минтақадан чиқариб юбориш ва шаҳид Сулаймонийнинг террор омилларини жазолаш иши ёпилмаган

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўз нутқида генерал шаҳид Қосим Сулаймонийнинг террор қилган омиллари, ижрочилар ва бу террорга буйруқ берганлардан қасос ҳали ҳам Эрон Ислом республикаси ва қаршилик кўрсатиш фронти учун сақланиб қолган ва бу иш эса террорчилар жазоланмагунича давом этишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ислом республикаси қуролли кучлари Бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий  шаҳид генерал Сулаймонийнинг фахрли шаҳид бўлишининг йиллигини улуғлаш маросимида,  билдирган мурожаатида, АҚШ режимининг Эрон ва ислом оламнинг миллий қаҳамони генерал шаҳид Қосим Сулаймоний ва унинг бир гуруҳ ёронлари ва қаршилик фрондаги сафдошларини террор қилишда амалга оширган террорчилик ҳужуми Эрон халқини, исломий миллатларининиг ҳайрати ва ғазабаига сабаб бўлди. АҚШ бу ёвузлиги билан  қандай қилиб бир ҳукумат барча ҳуқуқий , сиёсий ва халқаро қоидаларига зид равишда Ироқ ҳукуматининг  расмий меҳмонини дрон ҳужуми билан нишонга олиб терорр қилишини кўрстатиб берди деб қўшимча қилди.

Баёнотда келтирилишича бундай вазиятда  генерал Сулаймоний шаҳид бўлганидан сўнг, АҚШнинг террорчилик ҳаракатига қарши туриш Эрон халқи ва ҳатто халқларининг  талабарига айланиши аниқ эди. Эрон Ислом Республикаси қуролли кучлари эса Ироқдаги АҚШнинг " Айн-ул-асад" базасини бомбардимон қилиш ва йўқ қилиш қарорига келди. Зеро бу база генерал Сулаймонийнинг террор этилишини режалаштириш маконларидан бири эди деб аниқлик киритди.

Муҳаммад Боқирий мурожаатида шунингдек Эрон қурлли кучларининг " Айн-ул асад" базасига ҳужум қилиш амалиёти албатта ишнинг бошланиши эди ва Эроннинг стратегияси ва қаршлилик кўрсатиш ўқи, генерал Сулаймоинй эришмоқчи бўлганидек, АҚШ террорчи кучлари минтақадан чиқариб юборишдир ва бу мақсад натижага эришгунига қадар давом этади деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 3 январида  Ироқ давлатининг расмий таклифига биноан Бағдодга сафар қилган Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг аввалида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ