Эрон ТИВ раҳбари: сионистик режим кўп қатламли инқирозларга дуч келмоқда
(last modified Sat, 14 Jan 2023 07:19:49 GMT )
Январ 14, 2023 12:19 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: сионистик режим кўп қатламли инқирозларга дуч келмоқда
    Эрон ТИВ раҳбари: сионистик режим кўп қатламли инқирозларга дуч келмоқда

Эрон ТИВ раҳбари сионистик режим ўзинининг энг заиф даврасида кўп қатламли инқирозларга дуч келганини таъкидлаб, максимал миллий ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳукуматнинг устувор вазифасидир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча Ливанда сафари чоғида журналистлар иштирокидаги йиғилишда, Яман иши, Афғонистондаги вазият, ядровий музокаралар масаласи ва Эрондаги  сўнгги тартибсизликларга баъзи давлатларнинг аралашуви каби муҳим мавзуларда музокаралар ўтказди.

Амир Абдуллоҳиён ўз сўзларида Тел-авивда Нетаняҳу ҳукуматнинг ташкил этилиши муносабати билан ишғол қилинган ҳудудлардаги сўнгги вазиятни баҳолади.

Абдуллоҳиён сўзларининг бошқа қисмида, Жиҳод ҳаракати Бош котиби Зиёд Нахолла билан учрашувда Ливнадаги қаршилик шунингдек Исломий Жиҳод, Ҳамас ва бошқа жиҳодий соҳаларда энг яхши ҳолатда эканлигига ишонч ҳосил қилдик деб таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек Ливандаги Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ билан учрашиб мулоқот қилди.

Бу учрашувда сионистик режим таҳдидлари ва янги минтақавий ва халқаро ҳодиса ва ўзгаришларга қарши қаршилик ўқини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди ва бу хусусда фикр алмашилди.

Ёрлиқ