Эрон ТИВ раҳбари: битим мавжуд, АҚШ эса янги шартлар қўймаслиги керак
(last modified Wed, 18 Jan 2023 06:31:59 GMT )
Январ 18, 2023 11:31 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: битим мавжуд, АҚШ эса янги шартлар қўймаслиги керак
    Эрон ТИВ раҳбари: битим мавжуд, АҚШ эса янги шартлар қўймаслиги керак

Эрон ТИВ раҳбари, агар АҚШ томони қарама-қарши баёнотлар беришдан ва Комплекс ҳаракатлар режаси учун янги шартлар таклиф қилишдан тўхтаса ва ўзини реал тазда тутса келишувга эришиш мумкин деб маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги  сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Туркия ТИВ раҳбари Мевлут Човуш ўғлу билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида, Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш бўйича ядровий келишув ҳақида ҳам, агар АҚШ реалистик йўл тутса, келишувга эришишдан узоқ эмасмиз деб қўшимча қилди.

Абдуллоҳиён ўз сўзларида Эрон давлати Туркиядаги биродарлариимз билан доимо алоқада бўлиб келган ва Дамашқ ва Анқара муносабатларидан ижобий ўзгаришлар Эроннинг ўтган йилларда бошлаган саъй-ҳаракатлари натижасидир деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек Дамашқ ва Анқара муносабатларининг ҳар қандай яхшиланиши минтақа давлатлари манфаатига мос чора бўлиб, Эрон Ислом Республикаси икки давлат билан яқин муносабатлари туфайли ушбу мақсадда эришиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади деб таъкидлади.

Амир Абдулоҳиён  сўзларининг бошқа қисмида Эроннинг мақвқеи энг юқори даражага кўтарилди. Эрон урушга қарши ва сиёсий ечимни талаб қилмоқда деб таъкидлади.

У ўз сўзларида баъзи Ғарб давлатларнинг Украина ҳақидаги сохта ривоятлари ва бу давлатда Эронга қарши ҳаракатларини қоралаб рад этди.

Абдуллоҳиён мамлакатларниг ҳудудий яхлитлигини сақлаш асосий тамойил бўлиб, минтақа геосиёсатида ва ҳудудий бўлинишларда ҳеч қандай ўзгаришлар киритилмаслиги керак деб қайд этди.

Минтақа мамлакатлари ўртасида алоқа йўналишлариниг очиқлиги ушбу муҳим масалалардан бўлиб, бу масала минтақада савдо-сотиқнинг гуллаб -яшнаши ва барқарор хавфсизликни мустаҳкамланишинг сабаб бўлди деб анилиқлик киритди Абдуллоҳиён.