Январ 21, 2023 11:17 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳиён: Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Европа пойтахтларини ИШИД террорчиларнинг ҳужумидан қутқарди
    Абдуллоҳиён: Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Европа пойтахтларини ИШИД террорчиларнинг ҳужумидан қутқарди

Эрон ТИВ раҳбари швециялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида, Европа давлатлари Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг терроризмга қарши курашдаги саъй -ҳаракатлари олдида қарздор эканлигини баён этиб, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Европа пойтахтларини ИШИД ҳужумларидан нажот берди деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Европа парламентининг Ислом Инқилоби соқчилар корпусига нисбатан конструктив бўлмаган позициясини қаттиқ танқид қилиб, Швеция давлатининг  Европа Иттифоқига раислиги даврида Европа  Иттифоқи ва Эрон ўртаисдаги муносабатлар констриуктив йўлда давом этилишига умид билдирди.

Эрон ТИВ раҳбари Европарламентнинг Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳаракатларни БМТ Низомига зид сифатида баҳолаб Ислом Инқилоби соқчилар корпуси, Ироқ, Сурия ва Ғарбий Осиё минтақасида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашда конструктив рол ўйнади ва ИШИД террорчи гуруҳини йўқ қилиши билан Европа пойтахтларини бу террорчи гуруҳ ҳужумларидан қутқариб қолди деб аниқилк қиритди.

Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён шунингедк Эрон ва Швеция ўртасидаги маслаҳатлашувларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлаб икки давлат ўртасидаги тарихий муносабатларга шахсий ва террористик манфаатларга эга бўлган айрим шахслар таъсирига тушишига йўл қўймаслик керак деб қўшимча қилди.

Телефон орқали бу суҳбатда Швеция ташқи ишлар вазири ўз мамлакаттнинг Европа Иттифоқига раислик даврида Европа Иттифоқи ва Эрон Ислом Республикаси ўртасидаги муносабатларни кенгайиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади.  Tobias Billström  бу суҳбатда Европа Парламентининг Ислом Инқилоби соқчилар корпусига қарши яқинда таклиф қилинган қарога тўхталиб бу резолюция нозарурдир деб айтди.

Бу телефон суҳбатда Украинадаги воқеалар ҳамда бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ёрлиқ