Эрон Суриядаги сионистик режим тажвовузкор ҳаракатларига чек қўйишни таъкидлади
(last modified Thu, 26 Jan 2023 08:39:06 GMT )
Январ 26, 2023 13:39 Asia/Tashkent
  • Эрон Суриядаги сионистик режим тажвовузкор ҳаракатларига чек қўйишни таъкидлади
    Эрон Суриядаги сионистик режим тажвовузкор ҳаракатларига чек қўйишни таъкидлади

Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили БМТ Хавфсизлик кенашининг сионистик режимни Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши барча тажовузкор ҳаракатларини зудлик билан тўхтатишга мажбур қилиши керак деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ислом республикасининг БМТдаги эчиси ва иштимоий вакили Амир Саид Ирвоний  кеча Суриядаги сиёсий соҳадаги  сиёсий ва гуманитар ўзгаришларига бағишланган БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Сурия инқирози халқаро ҳуқуқ тамойиллари асосида ҳал қилинишини таъкидлаб, терроризм ҳали ҳам Сурия ва минтақа учун идидй таҳдиддир. Сурия шимолида терроризмга қарши кураш баҳонасида хорижий кучларнинг мавжудлиги БМТ Низоми ва халқаро қонунларга зиддир деб  таъкидлади.

Эроннинг БМТдаги элчиси шунингдек Эрон 2-январь куни Исроил режими томонидан Дамашқ халқаро аэропортида содир этилган сўнгги террор хуружлари халқаро инсонпарварлик қонунларини очиқдан- очиқ бузганлик, минтақа ва дунё тинчлиги  хавфсизлигини хавф отсга қўйишникескин  қоралайди деб қўшимча қилди.

Ирвоний сўзларининг бошқа қисмида Суриядаги гуманитар вазият тобора оғирлашиб бораётганини ҳисобга олиб, Эрон  2023-йил 9 январда 2671-сонли резолюциясининг бир овоздан қабул қилинишини /чегаравий механизмни олти ойга узайтириш/ олқишлайди ва бу ҳаракатни айниқса қишки шартини ҳисобга олган ҳолда, Суриянинг бевосита эҳтиёжларини ҳал қилиш йўлидаги муҳим қадам сифатида ҳисоблайди деб аниқлик киритди.

Эрон ислом республикасининг БМТдаги доимий вакили Сурия халиқга нисбатан жорий қилинан би томоналма мажбурлов чоралари /санкциялари/ бекор қилинишини таъкидлаб, Суриянинг минтақадаги ролини муҳим ва минтақадаги тинчлик ва хавфсизликнинг асосий устунларидан бири сифатида баҳолади.

Ёрлиқ