Эрон президенти: душманларнинг иғволари Теҳрон ва Баку ўртасидаги муносабатларга таъсир қилмайди
Эрон президенти Иброҳим Раисий Озаройжон республикаси презиленти Илҳом Алиев билан телефон орқали суҳбатида, Теҳрон ва Баку ҳукуматлари ўзаро муносабатига ёмон ниятга эга бўлганларнинг иғволари таъсирига тушишига йўл қўймаслигини маълум қилди.
Эслатиб ўтаимз,Озарбойжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужумда элчихонани қўриқлаш масъули ҳалок бўлди ва яна икки ходими яраланди. Ҳужумчи шахс ўз баёнотида бу ҳужумни шахсий ният билан уюштирганини тан олди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинигнг хабар қилишича Эрон ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий кеча Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали суҳбатида унга Озарбойжон республикасининг элчихонасида юз берган бахтсиз ҳодиса учун Эрон ҳукумати ва халқининг ҳамдардлигини етказди.
Эрон президенти, тегишли муассасаларининг бу ҳодисанинг ўлчовларини кузатиш вазифасига ишора қилиб, Озарбойжон республикаси халқи ва ҳукуматига ҳамдарлик билдирди.
Иброҳим Раисий шунингдек, Эрон ва Озарбойжон республикаси халқлари ўртасидаги дўстлик ва қардошлик муносатлари узилмас маданий ва тарихий ришталарга асосланганлигини таъкидлаб, Теҳрон ва Баку ҳукуматлари ўзаро муносабатларига икки халқнинг ёмон ниятли кимсалариниг иғволари таъсирида бўлишига йўл қўймайди деб қўшимча қилди.
Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев бу телефон орқали суҳбатда Иброҳим Раисийнинг ўз мамлакати уҳукумати ва халқига ҳамдардлиги учун миннатдорчлик билдириб, ҳамда бу давлатнинг Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужумни кутилмаган сифатида баҳолаб, икки давлатнинг бу заминдаги ҳамкорлиги шундай бўлиши керакки ҳеч ким бундай воқеаларни баҳона қилиб икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларнии бузиш имкониятини топмасин деб эълон қилди.