Эрон ТИВ раиси: Комплекс ҳаракатлар режасининг бошқа томонлари айрим мурожаатлар юбормоқда
(last modified Mon, 30 Jan 2023 05:57:43 GMT )
Январ 30, 2023 10:57 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раиси: Комплекс ҳаракатлар режасининг бошқа томонлари айрим мурожаатлар юбормоқда
    Эрон ТИВ раиси: Комплекс ҳаракатлар режасининг бошқа томонлари айрим мурожаатлар юбормоқда

Эрон ТИВ бошлиғи қатарлик ҳамкасби билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида Комплекс ҳаракатлар режасининг бошқа томонлари Қатар ТИВ раҳбари орқали айрим мурожаатлар юбормоқда деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  қатарлик ҳамкасби Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида,  Қатар давлатини Эронга қарши қаттиқ ва шафқатсиз санкцияларни бекор қилишга ҳаракта иқлаётганини олқишлаб, Қатар давлати Комплекс ҳаракатлар  режасининг барча томонларини ўз мажбуриятларига қайтишигиа ҳаракаттқилмоқда ва бугун бу режанинг  бошқа томонларидан айрим муожаатлар олмоқда деб айтди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён бу учрашувда, сионистик режимнинг сўнги кунларда Ғарбий Соҳил, Қудси Шариф ва Женин лагеридаги мисли кўрилмаган жиноятлари наижасида 31 нафардан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлганини эслтиб, ўтган йили Қуддусни ишғол этган бу режим жиноятчилари томонидан  230 дан ортиқ фаластинлик ўққа тутилиб, шаҳид қилингани ва бу эса барча ислмий давлатлар учун  афсусланари ва аччинарлидир деб қўшимча қилди.

Қатар ТИВ раҳбари Шайх Муҳаммад Абдулраҳмон Ол Соний ҳам бу матбуо  анжуманида турли томонлардан келган мурожаатлар турли мавзулар ҳақида эканини айтиб ядровий келишув билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ва келишувга қайтиш учун тўғри-шарт-шароити яратишнинг айни вақти келганини маълум қилди.

Шайх Абдулраҳмон Ол Соний шунингдек  Фаластиндаги сўнги ўзгаришларга ишора қилиб. Қатар давлати сионисти крежимнинг янги вазирлар маҳкамаси томонидан фаластинликларга қарши қўлланган сўнги кескинликни қоралади ва биз Исрол вазирлар маҳкамасининг бир томонлама ҳаракатларни тўхтатиши ва кескинликни камайтиришини сўраймиз чунки бу кескинликлар яна хавфли вазиятга олиб келиши мумкин деб эълон қилди.