Амир Абдуллоҳиён: Америка Эрон билан музокараларни давом эттирмоқда
(last modified Fri, 03 Feb 2023 09:16:21 GMT )
феврал 03, 2023 14:16 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Америка Эрон билан музокараларни давом эттирмоқда
    Амир Абдуллоҳиён: Америка Эрон билан музокараларни давом эттирмоқда

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Никарагуа президенти Даниел Ортега билан учрашувда Эрон халқининг Америка Қўшма Штатларининг ҳаддан ошишларига қарши туришига ишора қилар экан, Америка томони Эрон билан ҳамон музокаралар ва мулоқотлар давом эттираётганини айтди. 

 Пайшанба куни Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён сиёсий делегация бошчилигида Никарагуа расмийлари билан учрашиш ва суҳбатлашиш учун ушбу мамлакатга ташриф буюрди. Бу сафари давомида Амир Абдуллоҳиён Никарагуа Ташқи ишлар вазири, парламент спикери, шунингдек, президенти билан учрашиб, суҳбатлашди. Эрон ташқи ишлар вазири Никарагуа президенти Даниел Ортега билан учрашувда АҚШнинг сўнгги йиллардаги ҳаддан очишларини тилга олиб, шундай деди:Америка санкциялари Эрон учун катта муаммоларни келтириб чиқарди. Аммо турли фан соҳаларида ички кучга таяниш Эронни ривожланган ва илғор давлатлар қаторига қўйди.

Амир Абдуллоҳиён ушбу учрашувда қўшимча қилди: Биз ҳар доим Никарагуа империализмга қаршилик кўрсатганидан фахрланамиз.

Ташқи ишлар вазири яна шундай деди:Биз Никарагуа тараққиёти ва ривожланнишни минтақа тараққиёти деб биламиз ва бу мамлакатнинг энергия хавфсизлиги Эронни жиддий ташвишга солмоқда. АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Эроннинг нефт экспортига санкция қўйиш ва унинг даъвосига кўра нефт экспортини нолга туширишга қаттиқ уринган бўлса-да, биз Эронда санкцияларни самарасиз қилишга ҳаракат қилдик.

У санкцияларни олиб ташлаш бўйича музокараларга ишора қилди ва қўшимча қилди:Америка томони Эрон билан музокара ва мулоқотларни давом эттирмоқда ва буни кўп талаб қилмоқда. Биз ҳеч қачон музокара столидан қочмаганмиз, балки мамлакат миллий манфаатларига муносиб тарзда амал қиламиз.

Ушбу учрашувда Никарагуа Президенти ҳам шундай деди:Бизнинг умумий душманимиз бор эди, Эрон 1979 йилда курашган душман, биз Никарагуада жанг қилган ва ўша йили мағлубиятга учраган душман.

Ортега қўшимча қилди: Дунё тинчлиги ва осойишталигининг душманлари Венесуелага Эрон нефт танкерларига таҳдид солаётган эди. Аммо Эрон ҳукумати ҳеч қачон ўз фикридан қайтмади ва Венесуела билан дўстона ҳамкорликни давом эттирди.

Ортега яна шундай деди: дунёда империализм ҳукмронлиги энди давом эта олмайди ва янги кучлар пайдо бўлмоқда.

Никарагуа президенти қўшимча қилди:Глобал империализм атом бомбаларини қуриб, одамларнинг бошига ташлайди ва Эроннинг тинч ядровий дастурига қарши ёлғон даъволар қилади, Эрон эса атом бомбасига интилмаётганини бир неча бор эълон қилган.