Муҳаммад Исломий МАГАТЭ Бош директори позициясини танқид қилди
Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси МАГАТЭ Бош директорини Эроннинг тинч ядровий фаолияти билан боғлиқ нопрофессионал ҳатти-ҳаракатини танқид қилди.
Кеча Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Муҳаммад Исломий теледастурда сўзлаган нутқида, Халқаро агентликни юқори мартабали вакили Эрон объектларига ташрифи чоғида ёлғон ҳисобот тақдим этгани ва агентлик бош директори ҳам ОАВга бу ҳатти- ҳаракатини нопрофессионал эканлигини айтди.
Эрон Атом энернияси ташкилоти раиси ўз сўзларида, Эрон дунё ядровий салоҳиятининг 3 фоизига эга эканлигини, бироқ Халқаро атом энергияси агентлиги текширувларининг 25 фоизини Эрон амалга ошираётании билдириб, Теҳрон давлати тинч йўлдан чиқишига оид биронта ҳам ҳолат қайд этилмаган деб маълу мқилди
Эрон Ислом Республикаси вице-президетининг сўзларига асосан, МАГАТЭ тинч ядровий технологияни ҳамма учун очиқ қилишга мажбур ва бу масалани қўллаб-қувватлаши керак аммо Эрон масаласи сиёсий бўлиб, адоват туфайлидир.
Муҳаммад Исломий шунингдек Ғарб Эрон ислом респубилкасининг ядровий технлогияга эга бўлишини истамайди. Улар 20 йилдан бери айбловларнинг номларини , сўраган жойларни такрорлайдиар ва бу барча айбловларнинг натижаси Комплекк ҳаракатлар режаси ҳужжати бўлиб, унда Эрон санкцияларини бекор қилиш ва айбловлар делосини ёпиш эвазига ўзининг ядровий имкониятларини маълум муддатга чеклашга рози бўлди ва ишончни мустаҳкамлаш учун бойтилиган уран миқдорини чеклади деб эълон қилди.
Комлекс ҳаракатлар режаси ҳужжати, Хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюциясига айланди ва бу ҳужжатга асосан Халқаро атом энергияси агентлигининг ушбу ҳужжатнинг бажарилиши тўғрисида ҳар уч ойда бошқарувчилар кенгашига ва ҳар олти ойда Хавфсизлик кенгашига ҳисобот беради.
Исломий ўз сўзларида, Эроннинг мудофаа фаолиятида ҳеч қандай муаммо йўқ лекин Ғарб давлалари унинг мумкин бўлган ҳарбий ўлчовлари масласини яна бир бор ўртага ташлади ва улар ҳақида хабар бермоқда деб айтди.