Эрон президенти Туркия ва Сурия президентлари билан телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Wed, 08 Feb 2023 06:09:43 GMT )
феврал 08, 2023 11:09 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Туркия ва Сурия президентлари билан телефон орқали суҳбатлашди
    Эрон президенти Туркия ва Сурия президентлари билан телефон орқали суҳбатлашди

Эрон президенти Башор Асад Туркия ва Сурия президентлари билан телефон орқали суҳбатда зилзиладан кейин бу давлат ҳукумати ва халқларига ҳамдардлигини билдириб, Эроннинг уларнинг зудлик билан ёрдам бериш эҳтиёжларига жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған билан телефон суҳбатида Эрон ва Туркия қўшни бўлишидан ташқари дўст ва биродар мамлакатлардир ва Эрон халқи ва ҳукумати бу оғир дамда Туркия ҳукумат ва халқининг ёнидадир деб эълон қилди.

Иброҳим Раисй Эроннинг Туркия томонини зудлик билан ёрдам эҳтиёжлларини қондиришга тайёрлигини таъкидалаб, Туркия ҳукуматининг саъй-ҳаракати ва чора -тадбирлари билан  бу мамлакат халқининг дардининг энг қисқа вақт ичида енгиллаштиришга умид билдирди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳам Эрон Ислом Республикаси президентининг Туркия ҳукумати ва халқига кўрсатган хайирхохлиги ва ҳамдардлиги учун миннатдорчлик билдириб, буТуркияда сўнгги 50 йил ичида содир бўлган энг катта зилзила бўлди деб айтди. Эрдуғон асосий ёрдам чораларни имкон қадар тезроқ якунлашларга умид қилди.

Эрон Ислом Республикаси президенти шунингдек Сурия президенти Башор Асад билан телефон орқали мулоқотида Эрон ҳукумати ва халқининг суриялик биродар ва опа-сингилларига бу мамлакатдаги зилзила муносабати билан ҳамдардлигини етказар экан, Эрон ҳар доим Сурия халқи ва ҳукуматининг оғир дамларида ёнида бўлган ва ҳозирда Суриядаги зилзила қурбонларига зудлик билан ёрдам беришга тайёр деб қўшимч қилди.

Сурия президенти Башор Асад ҳам бу телефон суҳбатида Эрон президентига телефон қилгани ва ҳамдардлик билдиргани учун ҳамдардлик билдириб,  бу Сурияда сўнгги  250 йил ичида содир бўлган биринчи зилзила эканлигини ҳисобга олсак зилзила жабрланганларга яхшироқ ёрдам кўрсатиш учун Эрон Ислом республикасининг тажриба ва имкониятларидан  фойдаланмоқчи деб изоҳлади.

Ёрлиқ