Инқилоб раҳбари: Эрон армияси дастлабки кунларга қараганда анча тайёр
Инқилоб раҳбари Эрон Ислом республикаси армияси ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўмонднлари ва ходимлари билан учрашувида Эрон армиясини дастлабки кунларидан кўра содиқроқ, инқилобийроқ, ўзига ишонганроқ ва тайёрроқ бўлган деб таърифладилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси матбуот хизмати сайтининг хабар қилишича. бу учрашувда Инқилиб раҳбари ҳижрий-шамсий 1357 йил 19 баҳман Инқилоб ҳаракатининг ғалабаси ва инқилобнинг амалий ва ҳақиқий юзага чиқиши учун таъсирли бир иборат эканлигини айтиб, бу ҳаракат инқилобининг ғалабасига ўз таъсирини ўтказди чунки халқ руҳиятга эга бўлди ва армия улар арши эмслигини ҳис қилди деб эълон қилдилар.
Инқилоб раҳбари сўзларининг бошқа қисмида золим ва разил Паҳлавий режимининг ягона қуроли ва ҳатти-ҳаракати халқни армия ёрдамида бостириш эди лекин халқ армия инқилоб йўналишида бўлганига гувоҳ бўлдилар деб маълум қилдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек ҳаво кучлари ёшлари ўша пайтда нима бўлишини билмаган ҳолда таваккал қилганини эслатиб, бу келажакдаги ҳарбийлар таваккал қилиши ва йиллар давомида улар ҳарбийлар тажовузларига қарши жиддий тура олишини кўрсатди деб таъкидладилар.
Оятуллоҳ Хоманаий ўз сўзларида, ўша кунги тажовузкорлар, албатта АҚШ малайлари ва Паҳлавий режимининг малайлари бўлган кейин бошқа босқинчилар ҳам пайдо бўлди аммо армия уларнинг барчалари қаршисида тура олди деб изоҳладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эрон армияси ўша дастлабки кунларга қараганда анча инқолобий, содиқроқ, ишончлироқ ва тайёрроқ эканини таъкидладилар.
Бу хабар тафсилоти кейинроқ нашр этилади.