Эрон инсонпарварлик ёрдамини олиб кетаётган 4-самолёт Ҳалаб аэропортига етиб борди
Эрон Ислом республикасининг зилзиладан жабрланган гуманитар ёрдамини олиб кетаётган тўртинчи самолёти кеча кечқурун Ҳалаб халқаро аэропортига /Сурия шимоли/-ғарбида/ қўнди.
Эслатиб ўтамиз, душанба эрталаб Сурия шимоли-ғарибда содир бўлган Рихтер шкаласи бўйича 7,8 балли зилзила бу минтақага катта зарар етказди ва бу зилзила қурбонлари сони 2370 киши эканлиги эълон қилинди.
Эрон Ислом республикасининг Алеппо-Ҳалабдаги /шимолий-ғарбий Сурия/ бош консули Салмон Навоб Нурий ушбу самолётнинг юки ҳақида гапириб, Ҳалаб аэропортига етиб келган Эроннинг Сурия халқига ёрдам кўрсатган тўртинчи самолёти юки таркибида олти паллет /поддон/ чодир, учта паллет хурмо, 15 паллет гуруч, 3 палет консерва, икки поддон макарон ва томатдан бор.
Бундан олдин Суриядаги яқинда рўй берган кучли зилзиладан жабр кўрган аҳолига Эрон Ислом республикасидан ёрдам олиб кетаётган 3 самолёт бу давлатга борганди.
Биринчи самолёт Дамашқ аэропортида юкини туширди иккинчи самолёт Ҳалаб аэропортига қўнди, уччинчи самолёт эса Латакияга қўнди ва у ерда юкини туширди.
Эрон давлати гуманитар ёрдам бериш ва Сурия халқига қарши Ғарбнинг иқтисодий санкцияларни енгиши бўйича Суриянинг дўст давлатлари орасида етакчи бўлди.