феврал 18, 2023 13:44 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби раҳбари: пайғамбаримиз /с/ нинг беъсатлари Аллоҳ таолонинг инсониятга берган энг катта совғасидир
    Ислом Инқилоби раҳбари: пайғамбаримиз /с/ нинг беъсатлари Аллоҳ таолонинг инсониятга берган энг катта совғасидир

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси пайғамбаримиз /с/ нинг юборилиши ва беъсати Аллоҳнинг бутун инсониятга берган улуғ неъмати бўлди деб айтдилар.

khamenei.ir  сайтининг хабар қилишича ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад/с/нинг пайғабар этиб сайлангани яъне беъсат йиллиги куни билан бир вақтда , Ислом Инқилоби раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эрон ҳукумати расмийлари, исломий мамлакатлар вакиллари ва элчилари ҳамда Халқаро Қуръон мусобақаси иштирокчлари билан ўтказган йиғилишида бу буюк сана муносабати билан барча муъмин -муносабати билан табриклаб, агар беъсат садоси ҳам дунёдаги ҳақ изловчилар қулоғига етиб берилса улар албатта унга мафтун бўладилар деб эълон қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари пайғамбаримиз /с/нинг миссиясидек улуғ ва салмоқли совға йўқ ва бунинг сабаби шундаки рисола инсоният учун хазиналарни армуғон этган деб маълум қилдилар.

Ислом Инқилоби раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ўз сўзларида, беъсат хазиналари битмас-туганмас, бу хазиналар инсоннинг ўз ҳаётида бу дунё ҳаётида охиригача саодатини таъминлай олади деб таъкидлади.

Бугун тонгда Ислом пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг Мабъас ҳайити билан бир вақтда, Эрон ҳукуматнинг бир гуруҳи вакиллари, Ислом давлатининг вакиллари ва элчилари ҳамда Қуръон мусобақаларида қатнашаётган меҳмонлар Ислом Инқилоби олий раҳнамоси қабулида бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз шанба, ҳижрий-қамарий 1444 йил, 27- ражаб, 2023 йил 18 мартга тенг бўлиб, Ислом азиз пайғамбарининг беъсат кунлари яъне Аллоҳ томонидан Ҳазрат Муҳамммад /с/нинг пайғамбарликка танланганининг кунига тўғри келади.

Бу хабарнинг тафсилотлари Ислом Инқилоби олий раҳнамосининг ахборот сайтидан олинганидан кейин нашр этилади.

Ёрлиқ