Имом Ҳусейн /а/ таваллуд айёми ва соқчилар куни қутлуғ бўлсин!
(last modified Fri, 24 Feb 2023 08:17:49 GMT )
феврал 24, 2023 13:17 Asia/Tashkent
  • Имом Ҳусейн /а/ таваллуд айёми ва соқчилар куни қутлуғ бўлсин!
    Имом Ҳусейн /а/ таваллуд айёми ва соқчилар куни қутлуғ бўлсин!

Бугун жума 2023-йил 24-февраль ҳижрий-қамарий 1444-йил шаъбон ойининг 3-сига шиаларни 3-имоми Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ тавалуд топган куни ва Посдор яъни соқчилар кунига тўғри келади.

Шаъбон ойининг 3 чи куни,  ислом соқчилари сарвари, ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг суюкли неваралари ҳамда шиа мусулмонларининг 3- чи имоми Ҳазрат Имом Ҳусейннинг валодат кунларидир. Ул зот Карбало саҳросидаги мислсиз фидокорлиги билан бутун инсоният ва жаҳон аҳлига сабоқ бердилар ва  ислом ва Қуръонни ҳимоя қилиш ва сақлаши учун улкан хизмат қилган буюк шахсият ҳисобланади.

Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳам  шиаларнинг 3 чи имомини  шиалар,  айниқса Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ҳатти- ҳаракати ва ҳаётига доимий ибрат намуна бўлиши учун Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ валодат санасини Эронда соқчилар куни деб номладилар.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Исломий Инқилоб ва исломий тузумни  ҳимоя қилувчи система сифатида  ҳардоим Эрон тарихида муҳим рол ўйнаган.

Эрон телерадиокомпанияси бутун дунё муслмонлари  ва бошқа озодлик изловчилар Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/нинг муборак тавалуд айёми билан табриклайди.

Ёрлиқ