феврал 25, 2023 12:35 Asia/Tashkent

"Пова" номли ракетаси Эроннинг 1650 km масофага учадиган энг янги қуруқликдаги қанотли ракетаси Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Аэрокосмик кучлари томонидан ишлаб чиқарилиб тақдим этилди.

Ислом  Инқилоб соқчилар корпуси Аэрокосмик кучлари қўмондони бригада генерали Амирали Ҳожизода Эроннинг " Хабар" телеканали билан суҳбатда Эроннинг "Пова" номли ракета мамлакатнинг бу кучлар томонидан ишлаб чиқарилган энг янги қуруқликдаги қанотли ракета бўлганлигига тўхталиб,   Сумар, Ҳувайза ва Талоия /Абумаҳдий/ Эронниг камроқ масофага учадиган ракеталардан бўлиб, энди Пова ракеаси ҳам уларга қўшилди деб изоҳлади.

Генерал Амирали Ҳожизода сўзларининг бошқа қисмида Эрон қуроли кучлари АҚШ денгиз флоти ва авиаташувчиси кемаларни  2000 километр масофадан нишонга олиши мумкин. Бу 2000 километр европаликларнинг ҳурмати учундир ва улар ўз ҳурматини сақлаб қолишларига умид қиламиз деб аниқлик киритди.

Ислом  Инқилоби соқчилар корпуси Аэрокосмик кучлари қўмондони ўз сўзларилда душман ҳеч қачон Эроннинг гипертовушли баллистик ракетага қарши мудофаа тизимини қура олмаслигини айтиб бу ракетанинг тезлиги 12-13 Mach ( товуз тезлиги ўлчаш бирлиги) дан ортиқ ва у атомосферадан ташқприда манёвр қилиш имкониятига эга деб эълон қилди.

Генерал Ҳожизода, шунингдек душманларнинг мудофаа тизимлари Эроннинг гипертовушли баллистик ракетасининг келажакдаги нуқтасидан топа олмайдиган ракеталарнинг йўли ва келажак нуқтасини башора қилиш асосида ишлайди деб таъкидлади.

Ёрлиқ