Инқилобнинг Муаззам раҳбари: Ўқувчилар заҳарланиш масаласи катта жиноятдир
Ислом инқилоби муаззам раҳбари Эронда “ўқувчиларнинг заҳарланиши” масаласини катта ва кечирилмас жиноят деб ҳисобладилар.
Муааззам раҳбар девони ахборот базасига кўра; Ислом инқилоби Муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий учта кўчат экгач, “ўқувчиларнинг заҳарланиши” масаласига тўхталиб, расмийлар, разведка ва ҳуқуқ-тартибот идоралари бунга жиддий ёндашишлари кераклигини таъкидлаб, шундай дедилар:Бу масала катта ва кечириб бўлмайдиган жиноятдир ва агар кимдир бу можарода қўли бўлса, айбдорлар қаттиқ жазоланиши керак.
Оятуллоҳ Хоманаий бу масалани жамиятнинг энг бегуноҳ қатлами, яъни болаларга қарши жиноят, шунингдек, жамиятдаги руҳий беқарорлик ва оилалар ташвишига сабаб сифатида баҳоладилар ва шундай таъкидладилар:Ҳар ким билиши керакки, агар кимдир ушбу жиноятни содир этган шахс сифатида аниқланса ва айбдор деб топилса, уларга нисбатан авф қўлланилмайди. Чунки улар бошқаларга ўрнак бўлиши учун қаттиқ жазоланиши керак.
Ислом Инқилоби Муаззам Раҳбари бу йилги дарахт экиш кунининг “Ҳар бир эронлик учун уч кўчат” шиорига кўра учта кўчат экиш сабабини ҳам айтиб ўтдилар ва дедилар:Агар танланган шиорга асосланиб, ҳар бир эронлик учта кўчат экса, ҳукуматнинг бир миллиард кўчат экиш режаси 1402 йилдан бошлаб тўрт йил ичида амалга ошади.
Оятуллоҳ Хоманаий экологияни асраб-авайлашда кўчат экиш муҳимлигини таъкидлаб, халқ кўмаги ёрдамида бир миллиард кўчат экиш мумкинлигини таъкидлаб, шундай дедилар:Мутахассис ва профессоналларнинг маслаҳати шундан иборатки, мевали кўчатлар экишдан ташқари, ўрмон дарахтлари ва ёғочи муҳим бўлган дарахтлар ҳам экиш керак. Чунки ёғоч савдоси мамлакат иқтисодиётига катта таъсир кўрсатади.
У киши таъкидладилар:Ягона маҳсулот иқтисодиётининг натижаси миллий валютанинг қиймати ва инфляция ва қимматчилик нуқтаи назаридан муаммоларга дуч келган мамлакатнинг ҳозирги ҳолатидир.
Ислом Инқилоби Муаззам раҳбари ҳокимият органларининг муаммоларни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларига тўхталиб, шундай деди:Мутасаддилар халқ муаммоларини ҳал этишда тўғри ечим топиш учун барча иқтисодий усуллардан фойдаланиши керак.