Эрон океан лайнери Ислом Инқилоби соқчилар корпуси денгизи флотига қўшилди
" Шаҳид Маҳдавий" номли Эроннинг океан лайнери Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳарбий-денгиз флоти таркибига қўшилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби Соқчилар корпуси Бош қўмондони Ҳусейн Саломий ва бу корпус ҳарбий -денгиз кучлари қўмондони генерал Алиризо Тангсирий иштирокидаги маросимида бугун Бандар Аббос ҳудудида / Эрон жанубида/ Ислом Инқилоб соқчилар корпуси ҳарбий -денгиз флоти таркибига бир кема ва бир қанча ракета отувчи кемаларни қўшиш маросими ўтказилди.
Маросимда Ислом Инқилоби соқчилар корпуси денгиз флоти таркибига " Шаҳид Маҳдавий" океан лайнери ва ракета мосламаси 10 дан 180 км гача бўлган 95 та ракета учириш мосламаси қўшилди.
Бу кемалар биринчи бор Эрондаги малакали мутахассилар томонидан махсус хусусиятлар билан ишлаб чиқалган.
Ракета отувчи катерлар “Ashuro” ва “Tariq” туридандир ва стационар ракетадан ракета учириш кемасига айлантирилган.
Эслатиб ўтамиз бугун "Шаҳид Маҳдавий" кемаси ҳам Ислом Инқилоб қўриқчилари корпуси томонидан тақдим этилди ва денгиз флотига қўшилди ва бу кема бутунлай Эронга тегишли бўлиб оғир, кўп мақсадли ва узоқ масофага ҳаракат қиладиган кемадир.
Мазкур кема ҳар хил вертолётлар, турли дронлар, ракета учирувчи қурилмаларни ташишга қодир ва унинг ичида барча турдаги ракета,мудофаа ва радар тизимлари мавжуд.