Теҳрон жума намози хутбалари
-
Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намози имом хатиби Эронда талабаларнинг заҳарланиши масаласини аниқлаш ва бу ҳодиса омилларига нисбатан чора кўришни таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз ўтган кунларда Эроннинг айрим шаҳарларида бир қанча мактаб ўқувчилари заҳарланган эди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ўтган душанба Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Эронда “ўқувчиларнинг заҳарланиши” масаласини катта ва кечирилмас жиноят деб ҳисобладилар.
Оятуллоҳ Хоманаий учта кўчат экгач, “ўқувчиларнинг заҳарланиши” масаласига тўхталиб, расмийлар, разведка ва ҳуқуқ-тартибот идоралари бунга жиддий ёндашишлари кераклигини таъкидлаб, шундай дедилар:Бу масала катта ва кечириб бўлмайдиган жиноятдир ва агар кимдир бу можарода қўли бўлса, айбдорлар қаттиқ жазоланиши керак.деб буюрдилар.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби, Оятуллоҳ Сайид Аҳмад Хотамий бугунги мавзуларда Исломн Инқилоби олий раҳнамосининг сўзларига кўра, талабаларнинг заҳарланиши масаласини кўриб чиқиш ва бу масала айбдорлари билан курашишга урғу берганарига ишора қилиб, шу муносабат билан онлайн ёки ёзма равишда миш-миш тарқатган шахсларга суд тизими қатъий муносабатда бўлиши керак.деб таъкидлади.
Оятуллоҳ Хоманаий хутбаларининг бошқа қисмида, Шаъбон ойининг ярми кириб келган ва Ҳазра Маҳди /ажж/ муборак таваллуд аёмлари билан табриклаб, шиа мазҳабидаги мусулмонларнинг эътиқодига асосан Имом Замон яъни Ҳазрат Мади /ажж/ нинг зуҳурига ҳам тўхталиб бу эътиқод нафақат шиалик балки халқаро исломий эътиқоддир деб изоҳлади.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби бир кун зўравон қудратлар ва ҳукумталар бўлмайди ва бир кун ҳам босқинчи сионистик режим ҳам ер юзида бўлмайди деб қўшимча қилди.