Солеҳий: Арок реакторини қайта лойиҳалаштиришда ядровий келишувга риоя қилинган
-
Эрон Атом энергияси ташкилотининг раиси Али Акбар Солеҳий
Эрон Атом энергияси ташкилотининг раиси Арок реакторини қайта лойиҳалаштириш жараёни ядровий келишув таркибига мутобиқ ижро этилаётганлигини айтди.
Эрон Атом энергияси ташкилотининг раиси Арок реакторини қайта лойиҳалаштириш жараёни ядровий келишув таркибига мутобиқ ижро этилаётганлигини ва Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастурида келтирилган ҳар қандай мавзуга қатъий равишда риоя қилинаётганлигини айтди.
Курд Пресснинг хабарига кўра, Эрон Атом энергияси ташкилотининг раиси Али Акбар Солеҳий Арок реакторини қайта лойиҳалаштиришда Эрон мутахассислари барча ишларни ўз назоратига олганлигини ва бу жараёнда барча ишлар Эрон томонидан амалга оширилишини таъкидлаб, Арок реакторини қайта лойиҳалаштириш жараёнида амалга ошган режалар Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастурида келишган мамлакатларга тақдим этилганлигини ва улар Эрон мутахассисларига техник маслаҳатлар биришларини ва ниҳоят лойиҳалаштиришдан сўнг улар ишларни техник стандартлар жиҳатидан тасдиқлашини айтди.