Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Бирлашган Араб Амирликларининг юқори мартабали мулозимлари билан учрашиш ва суҳбатлашиш учун Теҳрондан ушбу мамлакат пойтахти Абу-Дабига жўнаб кетди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинингг хабар қилишича, Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхонийга Марказий банк раҳбари, Разведка вазирлигининг Ташқи разведка ташкилоти раҳбари ва ташқи ишлар вазирининг Форс кўрфази мамлакатлари ишлари бўйича ёрдамчиси ҳамроҳлик қилмоқда.
Теҳронни тарк этишдан олдин Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби журналистларга берган интервюсида шундай деди:Эроннинг 13-ҳукуматининг сиёсати қўшничилик дипломатияси доирасида олиб борилаётган минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.
Шамхоний қўшимча қилди:Агар минтақанинг барча давлатлари фақат кучли минтақа яратишга ҳаракат қилиш орқали барқарорлик ва барқарор хавфсизликка эришиш мумкинлигига ишонса, минтақада икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларда янги ўзгаришлар шаклланишига умид қилишимиз мумкин.
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби қўшимча қилди:Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида кўплаб иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик муштарак томонлари мавжуд ва уларни мустаҳкамлаш учун икки давлат олий мансабдор шахслари ўртасида маслаҳатлашувларни давом эттириш зарур.