март 18, 2023 15:53 Asia/Tashkent
  • Эрон пляж футболи термаси ўзбекистонлик рақибини Осиё Миллатлар Кубоги турнирида йирик ҳисобда мағлуб этди
    Эрон пляж футболи термаси ўзбекистонлик рақибини Осиё Миллатлар Кубоги турнирида йирик ҳисобда мағлуб этди

Эроннинг пляж футболи бўйича миллий терма жамоаси Ўзбекистон термаси устидан 11:2 ҳисобида ғалаба қозониб Осиё Миллатлар Кубогининг чорак финалига йўл олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, пляж футболи бўйича Эрон терма жамоаси бугун Осиё Миллатлар Кубоги доирасида Ўзбекистонга қарши майдонга тушди ва ниҳоят бу жамоанинг 11:2 ҳисобида устунлиги билан ўз гуруҳида 6 очко жамғариб чорак финалга йўл олди.

Бу ойнинг биринчи бўлимида эронлик пляж футболчилар Ўзбекистон термаси дарвозасини 3 марта очган бўлса иккинчи бўлимда ҳам шу натижаси ва уйиндаги устунлигини сақлаб қолишга интилди.

Иккинчи бўлимда пляж футболи бўйича Эрон миллий терма жамоаси Ўзбекистон дарвозасини яна 4 марта очди. Эрон термаси  томонидан киритилган иккита гол билан эса иккинчи 12 дақиқа 7:2 ҳисобида Эрон фойдасига ҳал бўлди.

Ўйиннинг 3- бўлимида Эрон пляж футболи термаси Ўзекистон термаси дарвозасини яна 4 марта очишди ва шу тариқа Ўзбекистон термасини 11:2 ҳисобида мағлуб этиб ўз гуруҳида 6 очкога эга бўлди.

Эрон термасининг биринчи ўйинида Малайзияга қарши 14:5 ҳисобидаги ғалабаси сабаб чорак финалга чиқишини тасдиқлади.

Ёрлиқ