Эрон президенти: ҳукуматнинг 1402 йилдаги асосий режаси инфляцияни назорат қилишдир
(last modified Tue, 21 Mar 2023 07:57:02 GMT )
март 21, 2023 12:57 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: ҳукуматнинг 1402 йилдаги асосий режаси инфляцияни назорат қилишдир
    Эрон президенти: ҳукуматнинг 1402 йилдаги асосий режаси инфляцияни назорат қилишдир

Эрон Ислом Республикаси президенти ҳукуматнинг ҳижрий-шамсий 1402 йилдаги асосий дастури барча иқтисосий ўсиш билан бирга инфляцияни назорат қилиш эканлигини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий Эрон халқига йўллаган Наврўз табригида  1402- йилнинг кириб келиши ва Наврўз байрамининг Рамазон ойига тўғри келишини таъкидлаб, ўтган ҳижрий-шамсий  1401 йил воқеаларга бой бўлди. Унинг ҳам аччиқ , ҳам ширинлиги бор эди, паст-баладндлари ҳам бор эди, лекин бир жумла билан айтмоқчи бўлсам, 1401 йил халқ қудрати ва Эрон миллатининг қаҳрамонлиги ва ҳал қилувчи далада ёрқинлиги йили бўлди деб изоҳлади.

Эрон Ислом республикаси президенти шунингдек қадрли халқимизни ишонтириб айтаманки, янги йилда ҳукуматдаги ходимларимизнинг " халқ турмушини яхшилаш, коррупцияга қарши курашиш, инфляцияни жиловлаш, ишлаб чиқаришни мустаҳкамлаш ва аҳоли бандлигини ошириш" каби ваъдаларни бажариш борасидаги саъй-ҳаракатларини тинимиз ва узлуксиз давом этади деб ойдинлик киритди.

У ўз сўзларида, ташқи сиёсат соҳасида ҳукуматнинг бошиданоқ мувозанатли дипломати ва қўшничилик сиёстини жонлантириш ва минтақавийликни йўлга қўйганлигини таъкидлаб, ўтган ҳижрий-шамсий  1401-йил бу сиёсат самарасини берган йил бўлди. Албатта 1400-йил шаҳривар ойи-сентябрдан бошлаб режаралимиз, ташрифларимиз шу доирада бошланган бўлса-да натижаси азиз халқимизга  1401-йилда аён бўлди деб қўшимча қилди.

Янги дунё ва янги тузумдаги сусткашликларини мамлакатнинг роли ва мавқеини йўқотишга сабаб бўлишига ишора қилган Эрон президенти Эроннинг минтақадаги мавқеи стратегик ва алмшатириб бўлмайдиган мавқеидир деб таъкидлади.

Раисий янги дунё тузумининг муҳим хусусиятларидан бири сифатида ҳокимиятнинг Осиё қитъасига ўтказилишини кўриб чиқди ва АҚШнинг дунёдаги роли ва гегемонлиги пасайиб бораётганини қайд этди.

Иброҳим Раисий ўз сўзларида ҳукуматнинг янги йилдаги стратегик режалари орасида азиз Эроннинг ноёб ва стратегик мавқеидан фойдаланиши, Шимол-жануб ва Шарқ-ғарб йўналишларни фаоллаштириш, янги тартибда Эроннинг буюк давлат даражасида ўз ўрнини эгалаши эканлигини маълум қилди.