апрел 02, 2023 14:10 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Бокудаги элчихонаси Озарбойжон республикаси ТИВ-га норозилик нота юборди
    Эроннинг Бокудаги элчихонаси Озарбойжон республикаси ТИВ-га норозилик нота юборди

Эроннинг Боку шаҳридаги элчихонаси Озарбойжон республикасининг айримм ОАВларини Эрон Ислмо республикасига нисбатан ҳақоратли ва ахлоқиз сўзлари ва ҳаракатларигга қарши норозилик нотасиини нашр этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Озарбойжон республикасининг айрим ОАВлари томонидан номақбул ва ҳақоратли ҳатти -ҳаракатларни давом этиши ортидан Эроннинг Боку шаҳридаги элчихонаси бу давлат ТИВга кескин норозилик нота йўллади.
Эрон Ислом Республикасининг Боку давлати элчихонаси Озарбойжон республикасида чоп этиладиган айрим ОАВлар томонидан Эронга нисбатан номақбул ва ҳақоратли жараённи тўхтатиб унга товон тўлашни сўраб ОААларнинг бу ахлоқсизлигининг давом этиши икки давлат ўртасидаги келажакдаги муносабатларига салбий ва зарарли оқибатларни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби  Носир Канъоний кеча Твиттер саҳифасида сионистик режим ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги келишув  ва Боку давлати ТИВ матбуо коиби томонидан тарқатилган асоссиз иддаоларга тўхталиб, биз Озарбойжон Республикаси ҳукуматидан сионистик режим ташқи ишлар вазирининг бу давлат билан Эронга қарши бирлашган жабҳа ташкил этиш ҳақидаги келишувига оид сўзларини изоҳ еришини сўрадик, аммо Боку давлати ТИВ матбуот котиби бу масаладан  четлаб ўтиб Эронга қарши янги айбловларини бошлади деб эълон қилди.

Ёрлиқ