Эрон бўйлаб Халқаро Қудс куни нишонланмоқда +видео
(last modified Fri, 14 Apr 2023 06:37:06 GMT )
апрел 14, 2023 11:37 Asia/Tashkent

Халқаро Қудс кунининг умумий марши ва кўча-намойишлари Эрон бўйлаб эронликлар иштирокида ўтказилмоқда.

Бугун жума- милодий  2023-йил 14-апрел куни ( ҳижрий -шамсий 1402-йил 25-фарвардин) ҳижрий-қамарий 1444-йилнинг 23- Рамазон ойи Халқаро Қудс кунига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз Эрон Ислом республикасининг буюк асосчиси Ҳазрат  Имом Хумайний /р.а/ ташаббуси билан Муборак Рамазон ойининг сўнги жума куни Халқаро Қудс куни деб номланган.

Рамазон ойининг сўнгги жума кунини Халқаро Қудс куни сифатида атаган мусулмон халқи Фаластин масаласига мазлум  халқларни қўллаб-қуввтлашда зарурат сифатида қарайдилар.

Фаластин мавзуси ислом оламининг энг асосий ва муҳим масаласи бўлиб ҳеч қачон эътибордан четда қолмаслиги зарур.

Бинобарин Эрон Ислом Республикаси дунёнинг мазлум хақларини қўллаб-қувватлашда етакчи давлат сифатида мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлашни асосий масала сифатида давом этади ва бу ҳудудларнинг асл эгалари бўлган фаластинликлар ўз тақдирини ўзлари белгилашишини таъкидламодқа.

Халқаро Қудс кунининг бу йилги марши маҳаллий вақт билан соат 10:00 да Эроннинг мингдан ортиқ шаҳар ва қишлоқларида бошланди ва дунёнинг саксондан ортиқ мамлакатларида ҳам  Қудси шариф армонларининг  озодлиги хотираси  ва Фаластин халқини қўллаб-қувватллаш мақсадидаги йиғилишлар ва маросимлар ўтказилади.