апрел 20, 2023 15:25 Asia/Tashkent
  • Эрон мудофаа вазири: қуролли кучлар учун учувчисиз самолётлар ишлаб чиқариш ва кенгайтириш қизғин давом этмоқда
    Эрон мудофаа вазири: қуролли кучлар учун учувчисиз самолётлар ишлаб чиқариш ва кенгайтириш қизғин давом этмоқда

Эрон мудофаа вазири Муҳаммадризо Қароий Оштиёний Эрон армиясига 200 та учувчисиз учоқларни топшириш маросимида қуролли кучлар учун дронларни ишлаб чиқариш ва уни кенгайтириш қизғин давом этмоқда деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон пойтахти Теҳон ва турли вилоятларида Эрон Ислом Республикаси мудофаа вазири  ва армия бош қўмондони иштирокида " Каррор", " Абобил 4"  ва Абобил 5" , " Ораш" ва бошқа турдаги  200 дан ортиқ учувчисиз учоқларни топшириш маросими бўлиб  ўтди.

Эрон мудофаа вазири Муҳамадризо Қароий Оштиёний Эрон армия кучларига 200 та стратегик учувчисиз учоқларни топшириш маросимида Мудофаа вазирлиги қуролли кучларни техника ва қурол-яроқ соҳасида ҳам хизмат кўрсатиш соҳаида ҳам қўллаб-қувватлаш учун жавобгардир деб қўшимча қилди.

Эрон мудофаа вазири сўзларининг бошқа қисмида жанговар саҳналарни биринчи ўринга қўйиш орқали дронларнинг жанговар саҳналаридан ўта муҳим роли очиб берилди ва ўтган йиллардан бошлаб дронлар соҳасида ҳаракатлар ҳам бошланди ва бу ҳаракатнинг натижаси сифатида турли вазифаларни бажарадиган ҳар хил турдаги дронлар яратилди деб эълон қилди.

Генерал Қароий Оштиёний шунингдек  стратегик жиҳозларнинг устунлиги сабаб мудофаа вазирлиги бу йўналишда қўллаб-қувватлагани ва эндиликда бу дронларнинг турли хил вазифалари туфайли қуролли кучларнинг жанговар қудрати сезиларли даражада ошди деб қўшимча қилди.

Эрон мудофаа вазири ўз сўзларида  қуролли кучларга топширилган техникалар ҳақидаги фикрларни санаб ўтиб, ускуналар замонавий ва янги жиҳозлардан фойдаланиш албатта самаралироқ деб изоҳади.

Ёрлиқ