Эронда Ийд ал-Фитр намози шанба куни эрталаб ўқилади
Рамазон ҳайити намози эртага эрталаб (шанба) бутун Исломий Эронда ва Теҳрондаги Имом Ҳумайний (р.а.) намозхонасида Ислом инқилоби муаззам раҳбари имомлигида ўқилади.
Рамазон ҳайити намозини ташкил этиш штаби эьлон қилди: Теҳрон масжидининг эшиклари эртага эрталаб азондан намозхонлар учун очилади.
Ислом инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий имомлигидаги охирги Рамазон ҳайити намози 2018-йилда ўадо этилган эди.
Ислом инқилоби олий рахбари девонининг эьлонига кўра, бугун жума куни ҳижрий 1444 йил Рамазон ойининг 30-кунига тўғри келади, эртага эса шанба, Рамазон ҳайитидир.
Ироқ, Уммон ва Покистон каби бир қатор исломий давлатлар ҳам Шаввол ойининг кўрилмаганидан кейин шанба кунини Рамазон ҳайити деб эьлон қилди.
Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Сурия, БАА ва Туркия, Миср, Қувайт, Яман, Фаластин, Ливан ва Иордания жума кунини Шаввол ойининг биринчиси ва Рамазон ҳайити куни деб эьлон қилдилар.