Эрон ва Ўзбекистон парламентлари ўзаро ҳамкорликларини ривожлантиришни таъкидлади
Эрон парламенти раиси ва Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси спикери Теҳрондаги учрашувида икки мамлакат ўртасидаги парламент алоқаларни янада кенгайиб бортаётганини таъкидладилар.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф Теҳронда Ўзбекистон Олий мажлиси қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов билан қўшма матбуот анжуманида Эрон парламентининг ташқи сиёсатидаги устувор йўналиши қўшни давлатлар ва минтақа айниқса исломий давлатлар билан алоқаларидир деб маълум қилди.
Эрон парламенти раиси шунингдек Эрон ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик учун хусусан иқтисодий масалалар ва шимол-жануб коридоридаги алоқлаар, транспорт ва транзитни кенгайтириш борасида катта имкониятлар мавжудлиини баён этди.
Эрон Ислом республикаси парлмент раиси ҳам Афғонистондаги муаммоларни тилга олиб Афғонистон масаласида қўшни давлатлар ўртасида Афғонистонга ёрдам бериш учун жиддий ҳамкорлик бўлиши керак. Биз Афғонистондаги барча гуруҳлар миллий ҳукуматни шакллантиришда ўз ролини ўйнаши керак ва шунда бу мамлакатда хасфсизлик ва тараққиёт шаклланади деганг фикрдамиз деб эълон қилди.
Нуриддинжон Исмоилов бу матбуот анжуманида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни келаси ой Теҳронга ташриф буюриши ҳақида хабар бериб, сўнги йилларда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаи муносабатлдар барча соҳаларда ривождани борди деб аниқлик киритди.
Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси раиси Нуриддинжон Исмоилов Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларни ривожишланишига алоҳида эътибор қаратилаётганини эслатиб транспорт ва транзит соҳасидаги алоқлар ва ҳамкорликларни ривожлантииш жуда муҳим эканлигини ҳам қўшимча қилди.
Ўзбекистон Олий Мажлис қонунчилик палатаси раиси ҳам Эрон парламенти раиси билан мулоқотида Афғонистон масаасига ишора қилиб ҳар икки давлат Афғонистон билан тўғридан-тўғри чегарага эга ва Афғонистон тинчлиги ва барқарорлиги Эрон ва Ўзбекистон ва қўшни давлатлар учун жуда аҳамиятли эканлигини таъкидлади.