май 09, 2023 10:57 Asia/Tashkent
  • Каньоний Чофий: Халқаро форумларнинг сукунати сионист апартеид режимининг густоҳлигининг энг муҳим омилидир
    Каньоний Чофий: Халқаро форумларнинг сукунати сионист апартеид режимининг густоҳлигининг энг муҳим омилидир

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби сионистик режим қирувчиларининг Ғазо секторининг турли ҳудудларига уюштирган террор ҳужумини, натижада “Исломий жиҳод” ҳаракатининг уч қўмондони шаҳид бўлиши ва ўнлаб инсонларнинг шаҳид бўлиши ва яраланишига сабаб бўлган террор ҳужумини кескин қоралади.

Эрон телераиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний Чофий шаҳидларнинг оила аьзолари ва Фаластин қаршилик гуруҳларига ҳамдардлик билдириб, Накба куни арафасида амалга оширилган сионистик режимнинг Ғазо секторига қилган ҳужуми Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги фаластинлик ёшларнинг сионистларнинг тажовузкор ҳаракатларига қарши қаҳрамонона қаршилик кўрсатиши туфайли тажовузкор режимнинг ожизлиги ва зафилиги белгиси ҳамда жамоатчилик фикрини режимнинг ўта беқарор ва инқирозли ички вазиятдан чалғитишга қаратилган ҳаракат деб ҳисоблади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби таъкидлади:Охирги ойларда сионистларнинг Фаластин халқига қарши аксилинсонлик ҳаракатлари кучайиб бораётгани қаршисида масьул халқаро ташкилотлар ва ғарб давлатларининг сукут сақлаши ва ҳаракатсизлиги сионист апартеид режимининг жиноятлари давом эттиришдаги густоҳлигининг энг муҳим омилидирки, тарихда инсон ҳуқуқларини сохта даъвогарларнинг ҳаракатларидаги қора ва шармандали прецедент сифатида қайд этилади.

Эрон дипломатик тизими воизи сионистик режимнинг қотиллик ва жиноят машинасини тўхтатиш учун исломий мамлакатларнинг зудлик билан, самарали, тўхтатувчи ва мувофиқлаштирилган ҳаракатга муҳтожлигини таькидлади. Сионистик режимнинг эрта тонгда Ғазо секторига уюштирган ҳужумида камида 12 киши, жумладан, Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракатининг уч қўмондони шаҳид бўлди, яна 20 киши яраланди.

Ёрлиқ