Эрон ва Тожикистоннинг энергетика секторидаги ҳамкорликлари
(last modified Wed, 09 Nov 2016 13:28:30 GMT )
ноябр 09, 2016 18:28 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Тожикистоннинг энергетика секторидаги ҳамкорликлари

Эрон ва Тожикистоннинг энергетика секторидаги ҳамкорликлари

Эрон энергетика вазири Ҳамид Читчиёнга кўра, Тожикистоннинг тараққиёт ва ривожланиши ҳамда ушбу мамлакат халқи ва давлатининг муваффақиятини Эроннинг тараққиёти ва муваффақияти дея ятади. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Читчиён сешанба куни Теҳронда Тожикистон ва Эрон ўртасидаги маданий, иқтисодий ва технология соҳаларидаги қўшма комиссиясининг 11-йиғилишининг очилиш маросимидаги нутқида шундай айтдики, гарчи икки юрт ўртасидаги тижорат айирбошлаш ҳажми ўсиб бораётган бўлсада, бироқ мавжуд иқтисодий ва тижорат соҳасидаги алоқаларга эътибор қаратадиган бўлсак, Эрон ва Тожикистон ўртасидаги яхши сиёсий алоқалар даражаси билан муносиб эмас. Эрон энергетика вазирининг таъкидлашича, Эрон ислом жумҳуриятининг нуқтаи назари билан қўшни мамлакатлар  билан барча томонлама алоқаларни янада кенгайтириш, Эроннинг хорижий сиёсатларининг биринчи устувор йўналиши ҳисобланади. Шунга кўра, Тожикистон ўзига хос муҳим аҳамиятга эгадир.