май 18, 2023 12:21 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Республикаси Президенти Афғонистон расмийларини Систон ва Балужистон аҳолисининг сув ҳуқуқларини зудлик билан кўриб чиқишга чақирди.

1972-йилда Эрон ва Афғонистоннинг ўша пайтдаги ҳукуматлари томонидан имзоланган Хирманд шартномасига кўра, Эроннинг Ҳирманд дарёси сувидаги улуши йилига 820 миллион куб метр ва секундига тахминан 26 куб метрга тенг, бу албатта, турли ой ва фаслларда фарқланади. Эроннинг сувга бўлган ҳуқуқларини таьминлашга даьво қилган Афғонистоннинг аввалги ҳукумати Хирманд дарёсида Нимроз вилоятида Камолхон тўғонини қуриш орқали бу келишувнинг амалга ошишига амалда тўсқинлик қилган эди ва Эрондаги Ҳирманд дарёси атрофида, хусусан, Систон ва Балужистон вилоятида инсон, ҳайвон ва ўсимлик дунёсига катта зарар етказди.

Шу муносабат билан ва Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайти хабарига кўра; Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий бугун (пайшанба) Чобаҳорга сафари чоғида Хирманд сувининг ҳуқуқлари ҳақида шундай деди:Афғонистон расмийларини огоҳлантираманки, Эроннинг Систон ва Балужистон аҳолисининг сув ҳуқуқларини зудлик билан беришсин.

Эрон Ислом Республикаси Президенти қўшимча қилди:Мутахассисларимиз сув етишмаслигини тасдиқласа, сўзимиз йўқ, бўлмаса, халқимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилишига йўл қўймаймиз, бу масала эса вақт ўтишига бўйсунадиган нарса эмас”.

Ёрлиқ