Эрон президенти: янги даврда Теҳрон ва Анқара муносабатларини янада ривожлантириш зарур
(last modified Tue, 30 May 2023 13:28:22 GMT )
май 30, 2023 18:28 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: янги даврда Теҳрон ва Анқара муносабатларини янада ривожлантириш зарур
    Эрон президенти: янги даврда Теҳрон ва Анқара муносабатларини янада ривожлантириш зарур

Эрон президенти Иброҳим Раисий Туриянинг амалдаги президенти Ражаб Тоийб Эрдуғанни Туркия президенти этиб сайлангани билан яна бир бор табриклар экан, Эрон ва Туркия ўртасида иқтисодий, сиёсий, хавфсизлик, маданий ва савдо алоқаларини янги даврда янада кенгайиб боришига умид билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий бугун  туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдуған билан телефон орқали суҳбатларида  уни Туркия президенти  сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан яна бир бор табриклар экан, икки мамлакат ўртасидаги минтақа мамлакатлари манфаатларини таъминлаш мақсадида минтақавий алоқаларни янада жадаллаштиришни таъкидлади.

Туркия президенти Ражаб Тойи\б Эрдуған ҳам Эрон президентининг яхши нияти ва хайирхохлиги учун шахсан ва мамлакат халқи номидан миннатдорчилик билдириб, келаси даврда ўз мамлакат билан Эрон Ислом Республикаси ўртасидаги турли соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш жараёнини янада куч ва жиддийлик билан давом эттиришни қўшимча қилди.

Ражаб Тойиб Эрдуған шунингдек Анқара ҳукуматининг  минтақавий ҳамкорликни айниқса, Туркия, Эрон, Россия ва Сурия ўртасидаги 4 томонлама ҳамкорлик доирасидаги алоқаларни янада жиддийроқ давом эттириш ҳамда минтақада тинчликни кучайтириш да таъсирчан ва ижобий рол ўйнашга назорат қилиш шунингдек иқтисодий ва савдо муносабатларини кенгайтириш пайида бўлганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз Туркия мамлакатида президентлик сайловларнинг иккинчи босқичи ўтган якшанба куни 28 май ўтказилди ва амалдаги президент Ражаб Тойиб Эрдуған  ва ҳукмрон партия яъни Адолат ва тараққиёт партияси номзоди 6 мухифат партиясининг қўшма номзоди Кемал Қиличдоруғлу устидан ғалаба қозониб қайта Туркия президенти бўлди.

Ёрлиқ