15 хурдод / 4 июнь/: Эрон халқининг буюк ислом ҳаракатининг бошланиши эди
(last modified Mon, 05 Jun 2023 04:46:49 GMT )
июн 05, 2023 09:46 Asia/Tashkent
  • 15 хурдод / 4 июнь/: Эрон халқининг буюк ислом ҳаракатининг бошланиши эди
    15 хурдод / 4 июнь/: Эрон халқининг буюк ислом ҳаракатининг бошланиши эди

Бугун -душанба , ҳижрий -шамсий 1402-йил хурдод ойининг 15-куни, милодий ҳисоб билан 2023 йил июн ойининг 4 куни ҳижрий-шамсий 1342 йил /милодий ҳисоб билан 1963 йил/ Эрон Ислом Республикасининг буюк аосчиси Имом Хумайний /р.а/ нинг тарихий қўзғолонининг йиллигига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз ҳижрий-шамсий 1342-йил 15- Хурдод қўзғолони /1963-йил июнь/ Ислом Инқилоби тарихидаги бурилиш нуқтаси ва Эрон халқи ислом ҳаракатининг бошланиши ҳисобланади.

Паҳлавийлар режимининг унсурлари  1342 йил 15 -хурдод  яъни 4 июн куни  Ҳазрат  Имом Хумайний /р.а/ нинг Қум шаҳридаги Файзия мактабида /Теҳрон жаунбида/ фош қилувчи нутқидан кейин аччиқ воқеа содир бўлди ва бу муқаддас шаҳардаги Имомнинг уйига ҳужум қилинди ва у киши ҳисбга олинди.

Имом Хумайний /р.а/ ҳам Ошуро Ҳусений куни Қумнинг Файзия илмий ҳавзасида, Паҳлавий режимининг жиноятлари ҳамда шоҳ в Исроил режими ўртасидаги муносабатларни ошкор қилди.

У киши - Имом Хумайний /р.а/нинг ҳибсга олинишига жавобан Эроннинг турли шаҳарларида одамлар шоҳ режимига қарши овмавий намойишлар уюштирдилар.

Намойишлар чоғида режим хавфсизлик идораларининг репрессив кучлари жумлалан Қумдаги Файзия илмий ҳавзасига шафқатсизларча ҳужум қилди кўп сонли одамни шаҳид қилди ярадор қилди ва ҳибсга олди.

Мазкур тарихий қўзғолон ислом ҳаракатининг паҳлавий режимининг мустабид ҳукмронлигига қарши тўқнашувларнинг бшланиши бўлиб, Ислом Инқилобининг фикрий, сиёсий ва ижтимоий асосларини шакллантируш учун қулай шарт-шароитларни яратиб берди.

Эрон Ислом Республикасининг буюк асосчиси Имом Хуманйий /р.а/ ҳижрий-шамсий 1342 йил 15 -июнь куни паҳлавийлар тузумининг автократик бошқарувига қарши сиёсий ҳаракати муҳим босқичга кирди ва ўн йилдан ортиқ вақт ичида кўп қийинчиликларни жумладан чет элга сургунларни бошдан кечирди.

Айтиш жоиздирки Имом Хуманий /р.а/ ҳаракати 1963-йилда бошланиб, 1979 йилда Эрон Ислом Инқилоби ғалаба қозонди ва 15-хурдод қўзғолони бу исломий ҳаракатнинг ғалаба қозонишига шубҳасиз инкор эиб бўлмас ва ёрқин рол ўйнади.