Эроннинг "Фаттоҳ" гипертовушли ракетасининг тақдимоти дунё ОАВларида кенг ёритилди
(last modified Wed, 07 Jun 2023 04:08:32 GMT )
июн 07, 2023 09:08 Asia/Tashkent
  • Эроннинг \\\
    Эроннинг \\\"Фаттоҳ\\\" гипертовушли ракетасининг тақдимоти дунё ОАВларида кенг ёритилди

Эрон Ислом Инқилоиб соқчилар корпуси, Аэрокосмик кучларининг "Фаттоҳ" номли ракетасининг намоийши минтақа ва жаҳон ОАВларида кенг ёритилди.

Араб тилидаги Мидл ист ахборот сайти ҳам бугун Эрон Ислом республикаси президенти ҳузурида 1400 км масофани босиб ўтишга қодир Ислом Инқилоби соқичлар рпусининг Аэрокосмик кучларининг сўнгги стратегик ютуғи бўлган " Фаттоҳ" гипертовушли ракетаиснинг тақдимоти бўлиб ўтди деб хабар қилди.

Бу хабар сайти ушбу ракетанинг техник имкониятларини эслатиб ушбу ракетанинг жанговар каллаги қаттиқ ёқилғи билан ишлайдиган двигател ва барча йўналишларда манёвр қила оладиган мобил нозулга эга деб қўшимча қилди.

Reuters" ҳам бу гипертовушли ракетанинг техник хусусиятларига тўхталиб, Эрон ўзида ишлаб чиқирилган биринчи гипертовушли баллистик ракетани намойиш қилганини ёзди.

Associated Press ҳам ўз хабарларида Эроннинг ушбу гипертовушли ракетасининг тафсилотларини тушунтириб, бу ракета ҳар қандай минтақавий ракетага қарши мудофаа тизимидан ўтиши мумкин деб ёзди.

Қатарнинг Ал-Жазира телеканалининг Теҳрондаги мухбири "Фаттоҳ" гипертовушли баллистик ракетасининг тақдимотларини ёритиб, эронлик мутахассисларининг мудофаа ускуналарини қуришдаги юқори қобилиятини таъкидлади.

Қатар мамлаканинг бу канали шунингдек Теҳрон ҳукумат бу дастур фақат мудофаа ва олдини олиш мақсадида эканлигини маълум қилганини ҳам қўшимча қилди.

Россиянинг Спутник сайти ҳам сионистларнинг Эроннинг " Фаттоҳ" гипертовушли ракетаини яратишдаги муваффаияларидан хавотирларини маълум қилди.

Бугун сионистик режим ОАВ Эрон томонидан тақдим этилан янги гипертовушли ракета Исроил режимига жиддий бир мурожаатбўлганига тўхталиб, бу ракета Тел-авивнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларидан ўтиши мумкин деб эълон қилдилар.

Сиоинстик режимнинг "124" канали ҳам ўз ҳисоботида, " Фаттоҳ" русумли ракетасининг овоздан тез учувчи баллистик ракетасини намойиш қилишини муҳокама қилиб, Эроннинг " Фаттоҳ" гипертовушли ракетаси 1400 км масофани босиб ўтишга қодир бўлиб унинг юқори тезлиги , манёвр қобилияти ва ҳаво мудофааси олдида яшириниши унинг ёрқин хусусиятларидандир деб хабар берди.

"Бошқа ОАВ жумладан " Гардиан", " Ал-Арабия" "Ю С нюс", " Ерусалим пост", "Таймз", Бюзинес Стандарт", ва бошқа нашриялар ҳам Эроннинг " Фаттоҳ" русумли ракетаси тақдимоти  ҳақида хабар тарқатдилар.