Ҳижрий-шамсий 21 хурдод куни Хожа Низомулмулк Тусийнинг таваллуд топган кунидир!
(last modified Sun, 11 Jun 2023 14:13:30 GMT )
июн 11, 2023 19:13 Asia/Tashkent
  • Ҳижрий-шамсий 21 хурдод куни Хожа Низомулмулк Тусийнинг таваллуд топган кунидир!
    Ҳижрий-шамсий 21 хурдод куни Хожа Низомулмулк Тусийнинг таваллуд топган кунидир!

Бугун ҳижрий-шамсий йил хурдод ойининг 21 куни эронлик сиёсатчи ва олим Хожа Низомулмулк Тусийининг туғилган санасидир.

Абуали номи ва Сайидулвузаро ва Қавомиддин лақаби билан машҳур Абулҳасан Али бин Исҳоқ бин Аббос Тусий  Эроннинг V аср олими ва адиби, Салжуқийлар даврасининг машҳур вазири бўлиб Хожа Низомулмулк Тусий исми билан машҳур бўлан.

Бу эронлик буюк олим ҳижрий 408 йилда дунёга келди ва  ҳижрий 485 йилда вафот этди.

Хожа Низомулмулкнинг энг машҳур китоби эса " Сиёсатнома" бўлиб унинг муаллифи Ислом даврдаги сиёсат ёзувининг биринчи йирик вакили ҳисобланади.

Низомулмулк Тусий муваффақиятли ижрочи раҳбар сифатида ҳам донг таратган.

Бу олимнинг ақл-закоати ва бошқарув қобилиятлари инфратузилманинг кенгайишига ва Ислом империясининг иқтисодий ривожланишига олиб келди.

Ёрлиқ